УЕФА ЕЧЛ ва Европа лигасидан кейинги ўринда турувчи мусобақага ном танлади
11 сен 2019 21:19
Янгиликлар
УЕФА ЕЧЛ ва Европа лигасидан кейинги ўринда турувчи мусобақага ном танлади
УЕФАнинг учинчи ўринда турувчи мусобақаси Конференция лигаси деб номланди.
Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда. Манбанинг маълумотига кўра, биринчи турнир 2021/2022 йилги мавсумда ўтказилади. Мусобақа формати Чемпионлар лигасидек тузилади — 32 жамоа, 8 гуруҳ. Гуруҳнинг биринчи ўрин эгалари 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олишса, иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар Европа лигаси гуруҳ босқичида 3-поғонани банд этган клублар билан нимчорак финал йўлланмаси учун беллашишади. Конференция лигаси ғолиби эса кейинги мавсум Европа лигасида қатнашиш ҳуқуқини кўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони "Ливерпуль", "Челси" клуби эса ЕЛ ғолиби ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
20:10
БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди 0
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар