UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  0 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  1 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  7 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

U-22ми ёки U-19? Осиё чемпионатида биздан ким қатнашади? Янгиликлар

U-22ми ёки U-19? Осиё чемпионатида биздан ким қатнашади?

Маълумки, келаси йил бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Мазкур мусобақа 1-19 июнь кунларига белгиланган. Биласиз, U-23 Осиё чемпионати ҳар икки йилда ўтказиб келинади. 2020 йил Таиланд мезбонлик қилган мусобақада кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечганди. Келаси йил бизда бўлиб ўтадиган мусобақа эса Олимпиадага йўлланма бермайди. Яъни биз 2018 йил Хитойда ўтказилган мусобақада чемпион бўлиб, Олимпия ўйинларига бормаганимиз каби.

Хабарингиз бор, 9 июль куни "Бунёдкор" стадионида мазкур мусобақанинг саралаш баҳсларига қуръа ташланди. Гарчи Ўзбекистон мусобақа мезбони бўлса-да, футболчилар ўйин амалиётига эга бўлиши учун саралаш ўйинларида иштирок этади. Фақат жамоамизнинг натижалари ҳисобга ўтмайди. Биз саралаш босқичини "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайтга қарши ўтказамиз. Гуруҳдаги барча учрашувлар Қувайтда ўтказилади. 

27.10.2021. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

29.10.2021. Ўзбекистон - Бангладеш

31.10.2021. Қувайт - Ўзбекистон


Хуллас саралашдаги ўйинлар тақвими ва жойи аниқ. Фақат биздан қайси жамоа Қувайтга боради, келаси йил U-23 Осиё чемпионатида қайси жамоа қатнашади деган савол очиқ қоляпти. 

Маълумки, бизда U-22 терма жамоаси ҳам, U-19 терма жамоаси ҳам бор. Ўзбекистон U-22 жамоасига Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилмоқда. U-19 жамоамиз бош мураббийи эса Тимур Кападзе ҳисобланади. 

Қоида бўйича U-23 Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа иштирок этиши керак, демак саралаш ўйинларига ҳам шу жамоа бориши лозим. Бироқ 2024 йил ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионатида (бу турнир Олимпиадага йўлланма беради) Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси қатнашишини ҳисобга олсак, балки кейинги йил уларни қитъа биринчилигида ўйнатиб кўрган маъқулдир деган фикр юзага келади.

Шу мазмунда Телеграм каналимизга сўроновма қўйгандик. 12 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этган сўровнома натижаларига кўра, 43 фоиз мухлис U-23 Осиё чемпионатида Тимур Кападзе жамоаси қатнашиши керак деган вариантни белгилаган. 32 фоиз мухлис эса Равшан Ҳайдаров шогирдлари қатнашиши лозим вариантини илгари сурган. Шунингдек, сўровномада қатнашчиларининг 25 фоизи "Менга фарқи йўқ" деган вариантда тўхталган.

 

Тошкентда бўлиб ўтган қуръа маросимида Тимур Кападзе кўринмади, Равшан Ҳайдаров эса иштирок этди. Бундан кўриниб турибдики, ушбу мураббий бекорга тадбирга бормаган. Ҳайдаров U-22 терма жамоамиз бош мураббийи сифатида қуръа жараёнини диққат билан кузатган ва бўлажак рақибларини ўрганган дейиш мумкин. 

Саралашда ва келаси йилги мусобақанинг ўзида биздан қайси жамоа иштирок этиши ҳамон очиқлигича қолмоқда. Равшан Ҳайдаров сайтимизга берган интервьюсида бу масалани ЎФА ҳал қилишини айтиб ўтди, шунингдек агар U-22 жамоаси қатнашмайдиган бўлса, футболчилар халқаро ўйин амалиётисиз қолишини таъкидлади. 

Бу томондан мураббийни ҳам тушунса бўлади. Чунки ўз жамоаси учун қайғуряпти. Агар саралашга ва ундан кейин мусобақанинг ўзига U-22 жамоаси қўйилмайдиган бўлса, футболчилар халқаро ўйин амалиётисиз қолиши аниқ. Бироқ иккинчи томондан келаси йилги мусобақа Олимпиадага йўлланма бермаганидан кейин балки U-19 терма жамоасини ўйнатган маъқулдир. Шунда Тимур Кападзе қўл остидаги футболчилар турнир орқали пишиб олишади ҳамда 2024 йил бўлиб ўтадиган U-23 қитъа биринчилигига пишган ҳолда боришади.

Хуллас, бу борада соатлаб баҳслашиб, ҳар икки томонни ҳам ҳақ сифатида кўрсатса бўлади. Якуний қарорни эса ЎФА қабул қилади. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика