UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  0 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  2 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  7 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1

U-20 ЖЧ. Исроил биз учун қулай рақибми? Янгиликлар

U-20 ЖЧ. Исроил биз учун қулай рақибми?

Бир неча кундан сўнг U-20 жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси исроиллик тенгқурларига қарши майдонга тушади.

Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг "А" гуруҳида Аргентина, Янги Зеландия ва Гватемала жамоаларига қарши майдонга тушиб, 4 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритди ва нимчорак финалга йўл олди. Ҳамюртларимиз мазкур босқичда Исроилга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув олдидан бўлажак рақибимиз ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Иштирок

Исроил ўз тарихида илк маротаба ушбу турнирда иштирок этмоқда. Яқин Шарқ мамлакати ўз юришини Европа чемпионати саралаш босқичидан бошлади. Саралаш икки босқичда ўтказилди. Дастлабки босқичда энг юқори коэффицентга эга Португалиядан ташқари 52 терма жамоа 13 гуруҳга бўлинган ҳолда бир давра давомида кураш олиб борди. Тўрт жамоадан дастлабки икки ўринни эгаллаган ҳамда энг яхши учинчи ўрин соҳиби элит-лигага йўлланмани қўлга киритди. Илк босқичда исроилликлар Кипр (1:0), Молдова (6:0) ва Нидерландия (1:4) билан тўқнаш келди ва гуруҳда иккинчи бўлди.

Элит-лигада эса 28 жамоа тўрттадан етти гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борди. Фақатгина гуруҳ ғолиблари Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши мумкин эди. 1-гуруҳдан ўрин олган Офир Ҳаим шогирдлари Венгрия (0:0), Туркия (3:1) ва Шотландия (1:0)ни ортда қолдириб, пешқадам сифатида қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Словакияда ўтказилган U-19 Европа чемпионатида эса мезбонлар билан биргаликда 8 та терма жамоа иштирок этди ва уларнинг 5 таси жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. "А" гуруҳидан ўрин олган рақибимиз Сербия (2:2), Австрия (4:2) ва Англия (0:1) билан рўбарў келиб, 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва амалда мундиал чиптасига эга чиқди. Ярим финалда эса жамоа Франция (2:1)ни мусобақадан чиқариб юборди. Ҳал қилувчи баҳсда эса қўшимча бўлимларда Англияга ютқазиб қўйди — 1:3.


Жаҳон чемпионатида иштирокини эса "C" гуруҳида бошлаган Ҳаим мураббийлигидаги жамоа дастлаб Колумбияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур баҳсда дебютантлар рақибга нисбатан фаолроқ ўйин намойиш этишди. Аммо ўз дарвозасига белгиланган пенальти ва ўйин якунида рақиб жамоага қулай зарба бериш имкониятини тақдим этгани туфайли очкодан маҳрум бўлди. 

2-турда эса Исроил Сенегални таслим эта олмади (1:1). Учрашув африкаликларнинг катта устунлиги остида ўтди. Аммо Яқин Шарт давлати посбонининг саъй-ҳаракатлари ва тартибли ўйин эвазига Европа вакиллари илк очкосини қўлга киритди.

Сўнгги турда имконияти паст баҳоланган жамоа дастлаб Япониядан гол қабул қилиб олди. Қолаверса, 68 дақиқада исроилликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Умуман олганда, Исроил ўйиннинг дастлабки қисмида устунликни рақибга бериб қўйди. Шунга қарамасдан, шарқликлар ирода намойиш этган ҳолда қитъадошларимиз дарвозасига икки бор тўп киритиб, якунда уларни гуруҳда қолдириб кетди ва биз сингари иккинчи ўрин билан 1/8 финал йўлланмасига эга чиқди.

Таркиб

Жамоа футболчиларининг умумий трансфер қиймати 3,26 млн еврони ташкил этади. Офир Ҳаим таркибга жалб этган 21 нафар футболчининг 20 таси маҳаллий чемпионатда тўп тепади. Фақатгина Таи Абед Нидерландиянинг ПСВ клуби шарафини ҳимоя қилади. Бироқ у жорий мундиалда етакчи бўлгани йўқ. Асосан, тўрт нафар футболчи кўпроқ диққатимизни тортди. 

Томер Зарфати (дарвозабон)

"Маккаби Нетанья" посбони жамоанинг гуруҳдан чиқишида катта рол ўйнади. Айнан унинг шарофати билан Яқин Шарқ мамлакати мағлубиятлардан қутулиб қолди. Зарфати уч ўйин давомида 57 та голнинг олдини олган. Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси посбони Отабек Боймуродовда бу кўрсаткич 16 тани ташкил этади.

Илай Файнгольд (ўнг қанот ҳимоячиси)

"Маккаби Ҳайфа" ҳимоячиси ўзининг тезкорлиги ва ҳужумларга фаол аралашиши билан ажралиб туради. Илай турнир давомида 34,49 км масофани босиб ўтиб, ўз жамоасида энг серҳаракат футболчи бўлиб турибди. Қолаверса, у спринт борасида ҳам энг яхши натижа (166 та)га эга.

Ор Исраилов (марказий ҳимоячи)

"Ҳапоэл Тель-Авив" мудофаа вакили тўп билан ўйнашни яхши кўради. У нафақат рақиб ҳужумларини бартараф этиш, балки ҳужум бошлашда ҳам фаол. Ор уч ўйинда шерикларига 232 та пас берган. Шунингдек, ҳимоячи шериклари ичида энг кўп муваффақиятли позиция ўзгартирадиган узатма (64 та) амалга оширган футболчи саналади.

Дор Тургеман (марказий ҳужумчи)

Жамоасининг дастлабки турдаги голига муаллифлик қилган Дор жамоадошининг таблога исмини ёзиб қўйишида ҳам ҳисса қўшган. Қолаверса, у голли вазият яратиш борасида илғорлардан саналади (7 та). Тўпсевар ҳужумчи олдинги чизиқда хавф юзага келтириш билан бирга ҳимоя ва ярим ҳимоя ўртасида энг кўп тўп қабул қилгани (47 маротаба) билан ҳам ажралиб туради.

U-20 ЖЧ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиларининг гуруҳ босқичидаги статистикаси


Мураббий

Исроил ёшлар терма жамоасининг мураббийлар штабини маҳаллий мутахассислар ташкил этади. 48 ёшли Офир Ҳаим бош мураббий сифатида миллий чемпионатда иштирок этадиган "Ҳапоэл", "Маккаби" каби клубларда ишлаган. Ўтган йил жамоа билан бирга 19 ёшга бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати финалига қадар етиб борган.

Кўрсаткичлар

Асосан, 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қиладиган рақиб жамоанинг статистикасини аниқроқ тасаввур қилиш учун ёшларимиз қайд этган кўрсаткич билан таққослашга қарор қилдик. Шу орқали ҳам исроилликлар ҳақида кичик хулосага эга бўлишингиз мумкин.

Тўплар нисбати: 4-4 (Исроил), 5-4 (Ўзбекистон)

Сариқ карточка: 10 (Исроил), 7 (Ўзбекистон)

Қизил карточка: 1 (Исроил), 0 (Ўзбекистон)

Пас: 1516 (Исроил), 1504 (Ўзбекистон)

Аниқ пас: 1254 (Исроил), 1243 (Ўзбекистон)

Кросс узатма: 40 (Исроил), 60 (Ўзбекистон)

Муваффақиятли кросс узатма: 10 (Исроил), 12 (Ўзбекистон)

Голли вазият яратишга уриниш: 34 (Исроил), 51 (Ўзбекистон)

Қоида бузиш: 28 (Исроил), 32 (Ўзбекистон)

Бурчак зарбаси: 8 (Исроил), 21 (Ўзбекистон)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Исроил ўртасидаги 1/8 финал учрашуви Тошкент вақти билан 31 майга ўтар кечаси 02:00 да бошланади. Мазкур учрашувни дисквалификация сабабли вакилларимиздан Умарали Раҳмоналиев, рақиб жамоада эса Ран Бинямин ўтказиб юборади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика