Трент: “Уни тўхтатиб қолиш – бу омад билан боғлиқ”

Eldor Akmurzayev
8 дек 2022, 08:20
Англия ТЖ ҳимоячиси Трент Александер- Арнольд Аргентина термаси сардори Лионель Мессини қандай тўхтатиб қолиш мумкинлигига тўхталди.

“Аниқ бир йўли йўқ. Бундай даражадаги футболчига қарши қандай ўйнаш борасида аниқ ёндашуб йўқ, чунки у футболда ҳамма нарсага қодир. Менимча, уни тўхтатиб қолиш – бу омад билан боғлиқ.

Қўлингиздан келганини қилишингиз ва у ҳеч қандай сеҳр ишлата олмаслигига умиқ қилишингиз керак бўлади”, дейди Трент.

Эслатиб ўтамиз, инглизлар ЖЧ-2022 чорак финалида Франция билан тўқнаш келади. Аргентина эса Нидерландия билан баҳслашади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: TyC Sports