

Бельгияликнинг "шпорлар" билан келишуви 2019 йилнинг ёзида якунига етиши керак эди ва унда битимни автоматик равишда бир йилга узайтириш банди бўлган. "Тоттенхэм" бу имкониятдан фойдаланди ва футболчи рухсатисиз шартномани узайтирди.
Битим узайтирилгандан сўнг 29 ёшли ҳимоячини сотиб олмоқчи бўлган клуб 25 млн. фунт тўлаб, Алдервейрелд ўз сафига қўшиб олиши мумкин.



