UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  0 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  8 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5

Тошкентда "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курсларининг иккинчи модули бошланди Янгиликлар

Тошкентда "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курсларининг иккинчи модули бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, шу йилнинг 12-22 ноябрь кунлари Тошкентда "Про" дипломи учун ўқув курсларининг биринчи модули ўтказилди. Бугун пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт мажмуасида мазкур  халқаро ўқув курсларининг иккинчи модулига старт берилди.

Ўқув курсларида Абдураимов Жасур, Ирисметов Жафар, Дадаматов Бахтиёр, Ҳасанов Нўъмон, Бердиев Рўзиқул, Актамов Ҳамиджон, Давлетов Февзи, Ҳайдаров Баҳромжон, Сакаев Илдар, Муминжонов Илҳом, Абдуллаев Рустам, Файзиев Давронжон, Акрамхўжаев Рифат, Назаров Ёрқин, Бақоев Улуғбек, Шерғозиев Аъзам, Петросян Артём, Клименко Александр, Қурбонов Мухтор каби машҳур мутахассислар иштирок этишмоқда. Шунингдек, Таиланднинг "Супҳанбури" жамоаси бош мураббийи Адебайо Гбадебо ва Ҳиндистоннинг "Гоа" клуби ёшлар жамоаси бош мураббийи Клиффорд Мирандалар ҳам қатнашишмоқда.
 
Ўқув курсларини ФИФА ва УЕФА инструктори Бадр Аҳмад олиб борамоқда. Унга ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ёрдам беряпти. "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курслари 22 декабрга қадар давом этади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика