UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  18 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  10 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди Янгиликлар

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил қилинди.

Йиғин давомида жамоамиз Малайзия (5:1) ва Иордания (0:3) термаларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқди. Бугун жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Истанбул — Тошкент йўналишида ҳаракатланган учоқ маҳаллий вақт билан 01:15 да Ислом Каримов номида халқаро аэропортга келиб қўнди.

Аммандаги йиғинда иштирок этган 23 кишилик таркибдан фақат 15 киши Тошкентга қайтди. Аэропортда қаршилашганимиз қуйидагилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Ўткирбек Юсупов ("Навбаҳор"), Валижон Раҳимов (АГМК)

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Достон Турсунов ("Чунцин", Хитой), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизбек Амонов ("Локомотив"), Ойбек Бозоров ("Насаф")

Ҳужумчи: Ҳусайн Норчаев ("Насаф")

Хабарингиз бор, Иорданияга олиб кетилганлардан Жалолиддин Машарипов 10 октябрь куни "Ал-Насср"нинг илтимосига биноан Саудия Арабистонига қайтган эди. Шунингдек, йиғин якунида Рустам Ашурматов (Жанубий Кореяга), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Россияга), Отабек Шукуров (БАА), Шаҳбоз Умаров (Беларусь), Азиз Ғаниев (БАА), Игор Сергеев (Қозоғизтон) ва Элдор Шомуродов (Италия) каби легионерларимиз ўз жамоалари ихтиёрига жўнаб кетишгани айтилди.

ЎФА вакилларининг сайтимизга маълум қилишича, Сречко Катанец ва унинг мураббийлар гуруҳи ўз ватанига жўнаб кетган. Словениялик мутахассисга кўмаклашаётган Равшан Ҳайдаров Тошкентга қайтди.

Иорданияга қарши ўйинда сафдан чиққан Достонбек Турсуновнинг жароҳати жиддийга ўхшайди. Ҳамюртимиз оқсоқлангани ҳолда ҳаракатланяпти. У ҳозирча жароҳати ҳақида гапиришни хоҳламади ва барчаси МРТ хулосасидан кейин ойдинлашишини айтди. Шунингдек, "Пахтакор" хавбеки Одил Ҳамробековнинг эски жароҳати безовта қила бошлагани айтилганди. Сайтимиз жамоаси ва ўқувчилари номидан ҳар икки футболчига саломатлик тилаймиз. Умид қиламизки, Достон ва Одил тез орада сафга қайтишади.

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Топ-11. Катанецдан чақирув олмаган футболчилар 

Муаллиф :
Рейтинг: -63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика