UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  7 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  14 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9

Топ-11. Катанецдан чақирув олмаган футболчилар Янгиликлар

Топ-11. Катанецдан чақирув олмаган футболчилар

Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида 2-йиғинини Иорданияда ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Словениялик мутахассис шогирдлари ўқув-йиғини доирасидаги дастлабки баҳсда Малайзиядан устун келди (5:1). Катанец келганидан кейин терма жамоа эшиклари баъзи "запретдагилар" учун очилди ва уларнинг айримлари бош жамоамиз сафида дебют қилишга ҳам улгурди. Аммо терма жамоа қайдномасида фақат 23 футболчига жой топилар экан, доим бу рўйхатга сиғмай қолган ўнлаб футболчилар топилаверади. Бугун ўз таснифимизга кўра, шундай ўйинчилардан 11 нафарини танладик ва хорижлик мутахассис эътиборидан четда қолганлар рамзий жамоасини туздик.

Умид Эргашев

Дарвозабон масаласида Нестеровдан кейин бошланган мунозаралар ҳанузгача давом этяпти. Бир қарашда Элдорбек Суюнов асосий кипер бўлиши керак эди. Бироқ, "Пахтакор" посбони жароҳатга йўлиққани ҳолда бир муддат майдон ташқарисида қолди ва бу терма жамоамиз зарарига ишлагани табиий. Вадим Карленович Саудия Арабистонидаги баҳсларда Элдорнинг хизматидан фойдаланмаган бўлса, Катанец илк йиғинидаёқ 30 ёшли дарвозабонга имкон берди. Аммо бу ҳеч нарсани билдирмайди. Юқорида айтилганидек, посбон масаласи ҳамон мунозарали бўлиб қолмоқда. 

Иорданиядаги йиғинда катта танаффусдан кейин Ўткирбек Юсупов ("Навбаҳор") миллий жамоага қайтгани ва Валижон Раҳимовнинг (АГМК) дебют қилгани аҳамиятга молик. Словениялик мураббийнинг Швецияда ўтган дастлабки йиғинида Санжар Қувватов ҳам иштирок этганди. Агар Аммандаги 2 ўртоқлик ўйинидан кейин ҳам дарвозабон масаласи очиқ қолса, келаси сафар Умид Эргашевни ҳам Сречкодан чақирув олганлар рўйхатидаги кўришимиз мумкин. Маълумот учун, "Насаф" посбони жорий мавсум 17 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ўтказиб юборган. 22 ёшли Эргашев 7 учрашувда нолга ўйнашга муваффақ бўлди.

Шуҳрат Муҳаммадиев

Катанец ўнг қанот ҳимояси учун бу гал ҳам Швецияга олиб кетилган ўйинчиларни танлади: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") ва Дилшод Саитов ("Насаф").

Бу нуқтада ўйнаши мумкин бўлган асосий номзодлардан яна бири Шуҳрат Муҳаммадиев ҳисобланади. Маълумот учун, "Локо"нинг 31 ёшли фулбэки терма жамоадаги дебютини бундан 7 йил олдин Миржалол Қосимов даврида нишонлаганди. У сўнгги бор Тимур Кападзе даврида миллий жамоамиздан чақирув олиб, Уругвайга қарши ўйинда майдонга тушган.

Умар Эшмуродов

"Шўртан"дан "Насаф"га ўтган ҳимоячи қаторасига 4-йил ҳам Қарши клуби мудофаа чизиғидаги асосий фигуралардан бўлиб турибди. У 2 йилдан бери (Мақсуд Каримов кетганидан кейин) "аждарлар" сардори ҳам ҳисобланади. 

Яқинда 29 га тўладиган футболчи Вадим Абрамов даврида терма жамоада дебют қилган бўлса-да ҳозирча Катанецнинг назаридан четда қолмоқда.

Шерзод Аъзамов

Катанец марказий ҳимоячи амплуаси учун 4 нафар футболчини сафарбар қилди: Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Ҳусниддин Алиқулов ва Ислом Қобилов. Бу футболчиларга нисбатан эътироз йўқ. Лекин чемпионликни деярли нақд қилган, мавсумда энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказган "Пахтакор"дан марказий ҳимоячи чақирилмаслиги мантиқдан йироқ.

Тўғри, Кримец анчадан бери жароҳати билан курашяпти, Анзур термадан кетди, Чобанов ва Азмиддинов ҳали клубда ҳам асосий бўлолгани йўқ. Аммо бир исм борки, мудом эътибордан четда қолиб келади ва ўз даражасида қадрланмайди — Шерзод Аъзамов. "Машъал" → "Насаф" → "Пахтакор" йўналишида пойтахтга етиб келган кўплаб футболчилардан бири терма жамоа лагерига борадиган йўлни топа олмаяпти. Неча йиллардан бери Ўзбекистон чемпионатида юқори даражада ўйнаб, барқарорлик кўрсатаётган Аъзамов 2018 йилдан бери миллий жамоадан чақирув олмайди. У ватанимизнинг бош жамоаси сафида ҳеч қачон расмий учрашувларда майдонга тушмаган. Шерзодни бу даврда термамизда ўйнаган бошқа ҳимоячилар билан солиштирган исталган одам ҳайратдан ёқа тишлаши аниқ.

Шерзод Насруллаев

Мудофаанинг чап қаноти учун Сайфиев ва Йўлдошев жалб қилинган.

Бу ўринга даъворгарлик қилаётган "Насаф" фулбэки ҳақидаги фикрларимизни аввалроқ маълум қилгандик → мақолани ўқиш.

Эркин Байдуллаев

У 37 ёшда. Бу рақам сизда баъзи эътирозларни пайдо қилиши мумкин. Аммо унутмаслик керакки, терма жамоада бугунги куннинг энг зўр футболчилари ўйнаши керак. Байдуллаев эса ҳозир ажойиб формада. У ўзининг 2-ёшлигини бошдан ўтказяпти. 

"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Суперлиганинг жорий мавсумида фақат Фаррух Сайфиев ва Абдулла Абдуллаев каби маҳаллий футболчилардан камроқ ҳаракатлангани тўғрисидаги факт ҳам Эркин Байдуллаев қандай формада эканидан далолатдир. Маълумот учун, 37 ёшли хавбек Ўзбекистон терма жамоаси сафида фақат 1 бор майдонга тушган (2013, Озарбойжонга қарши ўртоқлик ўйини).

Сардор Собирхўжаев

Мексикада порлаган "юлдузчалар"нинг сўниб қолмаган кам сонли вакилларидан бири "Пахтакор" таркибидаги 3-мавсумини ўтказяпти. 

Яқинда 27 ёшга тўладиган ярим ҳимоячи барқарорлик борасида исталган футболчидан яхшироқ натижа кўрсатаётган эса-да 2019 йилдан бери терма жамоадан чақирув олмаяпти.

Ғулом-Ҳайдар Ғуломов

30 ёшли футболчи Микаэль Секейра қўл остида ўзини қайта кашф қилди. Эҳтимол, бу қанот футболчиси сифатида танилган Ғуломовнинг майдон марказига кўчирилиши билан боғлиқдир.

Креатив қарорлари билан "Локо"нинг ўйинларига ранг-баранглик қўша бошлаган ярим ҳимоячи ҳеч қачон терма жамоага номзод сифатида кўрилмаганини инобатга олсак, униннг 10 йил умри қанотларда бекор ўтибди, деган хулоса туғилади.

Азизбек Турғунбоев

Рўйхатдаги 3-пахтакорчининг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратсак, терма жамоа либоси учун Малайзия дарвозасига 2 гол урган Ҳамдамовдан кам муносиб эмаслигига гувоҳ бўламиз.

Маълумот учун, Турғунбоев Купер давридан бери (2019 йил, Осиё кубоги) терма жамоада расмий ўйин ўтказгани йўқ.

Шоҳруз Норхонов

1993 йилда туғилган футболчи "Обод"да порлаган давридаёқ қандай ҳужумчи эканини барчага исботлаб улгурган эди. У айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасидаги энг кучли марказий ҳужумчилардан бири ҳисобланади.

Гарчи Бақоевнинг услубига унчалик мос тушмаса ҳам, Шоҳруз "Сўғдиёна"нинг 50% голларини ўзи ташкиллаштираётгани эътиборга молик.

Темурхўжа Абдухолиқов

30 ёшли ҳужумчи олдинги каби сермаҳсуллик намойиш қилолмаётган бўлса ҳам, ҳамон Суперлигадаги энг яхши форвардлар қаторида эътироф қилинади.

Хусусан, жорий мавсум ҳам Темурхўжа Суперлигамизда энг кўп гол урган марказий ҳужумчи бўлиб турибди. "Локо" форвардининг хизматларидан Абрамов, Бабаян ва Купер вақти-вақти билан фойдаланиб турар эди. Кўрамиз, Катанец ҳам унга эҳтиёж сезармикан.

Катанецдан чақирув олмаган рамзий жамоаси (4-3-3): Умид Эргашев - Шуҳрат Муҳаммадиев, Умар Эшмуродов, Шерзод Аъзамов, Шерзод Насруллаев - Эркин Бойдуллаев, Сардор Собирхўжаев, Ғуломҳайдар Ғуломов - Азиз Турғунбоев, Шоҳруз Норхонов, Темурхўжа Абдухолиқов.

P.s: Юқоридаги таркиб фақат Суперлигада ўйнаётган ва айни пайтда яхши спорт формасида бўлган футболчилардан шакллантирилди. Шу туфайли Жасурбек Яхшибоев, Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров ва Икром Алибоев сингари футболчиларга жой топилмади. Муаллифнинг ўрнида бўлсангиз, бу рўйхатга яна кимларни қўшар эдингиз?

Терма жамоа. Малайзия мағлуб қилинган баҳсда кимлар дебют қилди?

Муаллиф :
Рейтинг: -80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика