UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9

"Аждарлар" таркибидаги Шер нега Катанецдан чақирув олмади? Янгиликлар

"Аждарлар" таркибидаги Шер нега Катанецдан чақирув олмади?

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияда ўтказиладиган йиғинига жалб этилган футболчилар номини маълум қилди.

Сентябрь ойидаги йиғин учун таркибни Равшан Ҳайдаров йиғгани айтилганди. Бу Катанец учун 2-ўқув-машғулот йиғини. Жаноб Сречконинг юртимизга келганига 1 ойдан ошди. У ички муҳит билан танишишга, футболчиларни маълум даражада ўрганишга улгурган бўлиши керак.

Рўйхатда Ўткирбек Юсупов, Шаҳбоз Умаров ва Жасурбек Яхшибоевларнинг борлиги таркиб словениялик мутахассис томонидан йиғилганини кўрсатиб турибди. Бу қувонарли ҳолат. Аммо ҳар доимкидек саволлар ҳам йўқ эмас. Гап мудофаа чизиғининг чап қаноти ҳақида боряпти. Бу нуқтага "Пахтакор"дан Фаррух Сайфиев ва "Нижний Новгород"дан Иброҳимҳалил Йўлдошев сафарбар қилинган.

Буларнинг иккисига ҳам эътироз бўлиши мумкин эмас. Ҳақиқатан ҳам Фаррух ўзбек футболининг сўнгги йиллардаги энг яхши фулбэки ва терма жамоанинг энг тажрибали футболчиларидан бири. Иброҳимҳалил эса келажаги порлоқ, потенциали юқори ўйинчи. Кўпчилик Сайфиевнинг вориси сифатида айнан уни кўрмоқда.

Аммо ушбу футболчиларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтишимиз керакки, миллий жамоа либосига улардан кам лойиқ бўлмаган яна бири бор. Дарров пайқаган бўлсангиз керак, гап Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳақида боряпти. 

1998 йил Косонда туғилган футболчининг амплуаси, ўйин услуби, майдондаги ҳаракатлари-ю рақами (34) Сайфиевни эслатади. Кўпчлар у Фаррухга ҳавас қилиб, унинг рақамини танлаган деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас. Насруллаев болалигидан Фабиу Коэнтраунинг мухлиси бўлган ва академияда доим 5-рақамда ўйнаб келган. "Насаф"нинг асосий жамоасига келиб қўшилган пайтида Рўзиқул Бердиев уни Фаррух Сайфиевга ўхшатиб, Фаранинг рақамини беради.

Юқорида Катанец Шерзодни чақирмаганига ҳайрон бўлганимизни яширмадик. Хўш, нега? Агар орангизда бу фикрга қўшилмайдиганлар бўлса, қуйида келтириладиган статистика айнан сиз учун:

Фаррух Сайфиев 2021 йилда 27 расмий ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг ҳисобида йил бошидан бери 20 та расмий ўйин бор, 2 гол-у 1 ассисти билан.

Шерзод Насруллаев эса 23 ўйинда 3 гол, 12та голли узатмани амалга оширган!

Бизнингча, юқоридаги статистикадан кейин ҳаммани овози ўчиб қолади. Чунки Насруллаевнинг бир ўзи Катанец чақирган 2 ҳимоячидан яхшироқ натижа кўрсатяпти.

Шунингдек, Шерзод Насруллаевнинг яна бир жиҳатини алоҳида таъкидлашга мажбурмиз. У нафақат ҳужумга фаол қўшилиб, тинимсиз равишда "кросс"ларни амалга оширади. Балки мудофаада ҳам нисбатан хотиржам ўйнайди ва кам огоҳлантирилади. Буларнинг барчаси Шер аллақачон миллий жамоа даражасида эканини кўрсатяпти. Бу кетишда Катанец келаси йиғин учун таркиб йиғаётган маҳали қоғозга илк унинг номини туширишга мажбур бўлади...


Эътибор қилинг, Фаррух Сайфиев, И. Йўлдошев ва Насруллаев — 1 та позиция учун даҳшатли рақобат! Сизнингча, улардан қай бири зўрроқ?

Терма жамоамизнинг ҳимояда ўйнайдиган дарвозабонини биласизми?

Муаллиф :
Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика