UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  2 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  66 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0

Терма жамоа. Бугун нечта гол урамиз? Янгиликлар

Терма жамоа. Бугун нечта гол урамиз?

Бир неча соатдан кейин миллий жамоамиз Осиё Кубоги саралашидаги иштирокини бошлайди.

Рақиб — Шри-Ланка. 2-3 йил олдин бу жамоа билан ўйнашимиз кўпчиликнинг тасаввурига сиғмас эди. Аммо, тақдир бизни шунга ҳам мажбур қиляпти. 

Мураббий рақибга ҳар қанча ҳурмат сақламасин, бугунги баҳсда фақат битта интрига бор: Шри-Ланка дарвозасига нечта гол урамиз?

1999 йилги баҳсда ҳамюртларимиз 6 та тўп билан чекланган экан. Рақиб дарвозасини Жафар Ирисметов (дубль), Николай Ширшов (дубль), Февзи Давлетов ҳамда Равшан Бозоров муаллифлик қилган.

Ўша даврда Шри-Ланка ҳаваскорлардан ташкил топган эди. Кейинги 23 йилда ҳам айтарли ҳеч нарса ўзгармади. Рақибларимиз бугун Элдордан либос олишни умид қилиб, майдонга чиқишади.

Шри-Ланка терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингининг 205-поғонасини банд қилиб турибди. Ер шарида улардан кучсизроқ фақат 6 та жамоа бор.

Терма жамоанинг умумий таркиби 1 млн еврога баҳоланган. Солиштириш учун, Про лигадаги "Янгиер" ҳам Шри-Ланкадан қимматроқ ҳисобланади.

Шри-Ланканинг расмий ўйинлардаги охирги ғалабаси 2019 йилнинг ёзида қўлга киритилган экан. Унда Макао терма жамоаси мағлуб қилинган

Хуллас, бугунги ўйин фақат бир томонга ўйналади. Бизнинг дарвозамизни Сречко Катанецнинг ўзи қўриқласа ҳам, нолга туради. Куннинг ягона саволи аниқ: нечта гол урамиз?

мақола→ Катанец мантиқсиз одамми? 

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика