UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  0 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  2

Катанец мантиқсиз одамми? Янгиликлар

Катанец мантиқсиз одамми?

Осиё кубоги саралаш босқичидан олдин матбуот анжумани ўтказилибди.

Сречко Катанецнинг фикрларини ҳозиргина ўқидим (анчадан бери футболдан узоқдаман, бугун бўлишини билмагандим рости). Унда Оқил Абдубарноев менинг 30 май куни ёзганларим асосида мураббийга саволлар берибди. Словениялик мутахассиснинг ўзини ҳимоя қилиш шаклларини эътиборимни тортди. Қуйида шу ҳақда.

1. Аъзамов ҳақида сўралганда, жаноб Катанец контр-савол билан олдинга ўтдилар: Сиз "Пахтакор"нинг ўйинларини кўряпсизми? У нечта ўйинда майдонга тушди?

Бир қарашда мураббий ҳақдек кўринади. Лекини бор. Келинг, шу мантиқ асосида йиғинга чақирилган бошқа ўйинчиларни саралаб чиқамиз. Дарвозабонлардан бошлайлик: Валижон Раҳимов — ана холос!

Шу нуқтада мистер Сречконинг ўзига контр-савол берилиши мумкин эди: Яхши. Унда сиз АГМК иштирокидаги ўйинларни кузатяпсизми? Нега 27 апрелдан бери захирада қолиб кетаётган Раҳимовни чақирдингиз? 23 май куни нолга ўйнаган Аъзамов йўқ? Бу билан юқорида ўзингиз айтган фикрни ўзингиз рад қилиб қўймаяпсизми?..

2. Бобир Абдихолиқов борасидаги саволга эса шундай жавоб берилган: Саралашда янги футболчиларни синаб кўра олмаймиз. Шунинг учун олдин бирга ишлаган ўйинчиларимизни жалб қилдик.

Яна мураббий ҳақдек кўринади. Келинг, яна унинг мантиғи асосида таркибдаги бошқа ўйинчиларни саралаб кўрамиз. Шу нуқтада мураббийга яна бир қанча саволлар пайдо бўлади: Остон Ўрунов миллий жамоадаги охирги ўйинини қачон ўтказгани ёдингиздами? Акром Комилов-чи? 

Билмасангиз, айтишимиз мумкин: Остон 2021 йилнинг март ойида, Акром эса 2019 йилда майдонга тушган. Яъни, Купер ва Карленович даврида. Сиз яна ўз мантиғингизни ўзингиз рад қилдингиз. 

Хуллас, каттароқ журналист бўлса, Катанецни матбуот анжумани залига "кўмиб қўйиши" мумкин эди...

Мен буларни нега ёздим? Фақат битта сабаби бор: юқорида айтилганидек, жаноб Сречко ўз принципларини баъзи нуқталарда ўзи бузиб қўйяпти. Бунақаси олдинги йиғинда ҳам бўлганди. "Наврўз кубоги"да янги номлар кўпроқ имкон беришини айтиб, барча учрашувларда Элдорни асосий таркибда тушургани ёдимда. 

Яна шуни биламанки, ҳозир кўпчилик Катанецнинг ноўрин танқид қилинаётгани айтади. Мен эса ўз фикримда қоламан (Абдихолиқов, Норхонов, Ғиёсов ва Аъзамов миллий жамоа либосига лойиқ эди). Бундан ташқари, муваффақиятга қарсакбозлик билан етиб бўлмаслигиниям эслатиб қўйиш керак. Ривожланиш фақат фикрлар хилма-хиллиги ва танқид бор жойда бўлади. Бизнинг қўлимизда ҳеч қандай ваколат йўқ. Шунчаки, тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

P.s. Қаранг, журналист зоти қанчалик ғалати бўлади. Миллион доллар оладиган мураббий муваффақиятсизликка учрамаслиги, ишидан айрилмаслиги учун унинг хатоларини текинга кўрсатиб берамиз.

Муаллиф :
Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика