UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Левандовски Саудия Арабистонидан бўлган таклифни рад этди  0 00:11Кейн "Реал"га ўтишга қарши бўлмаяпти  1 23:55Ди Мария "Ювентус"дан кетганини маълум қилди  5 23:37"Насаф"нинг легионер ҳужумчиси ҳам жамоани тарк этади  11 23:22Расман: Карим Бензема - "Ал Иттиҳод" футболчиси!  9 22:50Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман"  7 22:33"Marca" ЛаЛиганинг мавсум рамзий термасини тузиб чиқди  3 22:13ПФЛ тақвимида яна ўзгариш. Бу сафар Про-лигада  0 21:53Ўзбекистон МТЖ "CAFA Nations Cup"га тайёргарликни давом эттирмоқда, машғулотда янги футболчи  7 21:30Туркия. "Фатих Карагумрюк" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади  1 21:12"Ал Наср"ни бошқариши кутилган мураббий: "Умид қиламанки, шартномамни якунига етказиб қўяман"  0 20:00Olamsport: Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги, Абдусатторов бугун АҚШ вакилига қарши ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 19:51Пиолининг "Милан"даги келажаги маълум бўлди  0 19:40Туғилмасидан илгари юлдузликка эришган, уч ёшида унутилмас совғага эга бўлган ҳамда сохта ном остида футбол ўйнаган “Карадона” — Диего Марадонанинг дастлабки ва сўнгги манзилига ташриф  6 19:30Ўзбекистонга "сайёҳликка" келган футболчи жамоасидан кетди  9

Тарихда шу кун. Юрген Гёде учун сўнгги бекат. Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1 Янгиликлар

Тарихда шу кун. Юрген Гёде учун сўнгги бекат. Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1

Тарихда шу кун рукнини давом эттирамиз. Мазкур саҳифа орқали Ўзбекистон терма жамоасининг тарихдаги учрашувлари, халқаро беллашувларни ёдга оляпмиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2006 саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳсларини кутилмаганда муваффақиятсиз бошлади. Дастлаб ўз майдонимизда Осиёнинг кучли термаси Саудия билан дурангга имзо чекишга мажбур бўлдик. Илк тур, боз устига ноқулай санада ўтказилгани боис оддий қабул қилдик. Аммо, иккинчи турда сафарда Қувайтдан учралган мағлубият ҳаммасидан ўтиб тушди. Ғалаба қозонса бўладиган ўйиндаги салбий натижа ҳаммани тоқатини тоқ қилиб бўлганди. Юлдузли таркиб, барча нарса етарли эди. 

1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Юрген Гёде истеъфога чиқарилиши кутилганди. Лекин, германиялик мутахассисга яна бир имконият берилди. Жанубий Корея билан сафарда кечадиган навбатдаги баҳс унинг термада қолиши учун оҳирги умид учқуни ҳисобланарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам карейслар майдонидан очко билан қайтилганда ҳам мураббий ўрнини сақлаб қоларди. Мағлубият эса унга чиқиш эшикларини кўрсатиши тайин эди. Қувайт билан беллашувдан беш кун ўтиб вакилларимиз Сеулга сафар қилишди. Олдинда бизни айтиб ўтганимиздек махоратли ва жисмонан кучли футболчилардан иборат Жанубий Корея терма жамоаси билан оғир ўйин кутарди. Рақибни нидерландиялик Пим Вирбеек бошқарарди. Ҳар бир даврда бизни мундиал йўлида оёғимизни чаладиган Кореядан бу сафар очко билан қайтишимизга ишонгандик. Баҳсдан олдин таркибимизда Миржалол Қосимов ва Максим Шацкихнинг йўқлиги режаларга таъсир кўрсатмай қолмади. Амалда Гёде мазкур ўйинда жиддий ротатцияларга қўл урди. Леонид Кошелев, Анвар Солиев асосий таркибдан жой олди. Одатда “сеҳрли таёқча” заҳирадан тушиб қутқарувчи вазифасини бажарарди. Маминов, Пашинин, Фёдоров каби легионерларнинг тажрибаси бизга қўл келишини билардик. Даражаси юқори ўйинларда тажриба муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган машҳур “World Cup” стадионидан ғалаба билан қайтиш афсуски шу куни футболчиларимизнинг пешонасига ёзилмаган экан. Кореяликларнинг икки голига Гейнрихнинг жавоб тўпи етарли бўлмади. Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичидаги учинчи учрашувда ҳам очко йўқотишда давом этди. 

Якунда Юрген Гёде вазифасидан озод этилди. Ушбу мураббий 2003 йилда терма жамоамизга келган, ўшанда ёшлар терма жамоамизда 2003 йилги кичик мундиалда Виктор Барисовга ёрдамчи бўлганди. 2004 йилда терма жамоада Равшан Ҳайдаров билан биргаликда фаолият кўрсатди. Бош мураббий бошқа бўлсада, кўпгина қарорларни Гёде қабул қиларди. Шундай бўлсада у азалий орзуимиз Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмади.

Тошкентда ўтган жавоб учрашувида жамоани Равшан Ҳайдаров бошлаб тушди. Минглаб мухлислар кўз олдида аламли 1:1 кўринишидаги дуранг натижа қайд этилди. Унда ўзбекистонлик мураббий кўпроқ маҳаллий футболчиларга ишонч билдирди. Бугун эслаб ўтган учрашувимиздан сўнг Владимир Маминов, Алексей Поляков, Олег Пашининлар бошқа таклиф қилинмадилар. Қисқаси россиялик легионерлар 2001-2005 йиллар оралиғида Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳаракат қилдилар. Орада Дионисев, Георгиев, Агаларов каби футболчилар ҳам кам сонли ўйинларда иштирок этишди. Афсус на легионерлар, на хорижлик мураббийлар мақсадимизга эришишимизга ёрдам бермади. Жанубий Корея биз учун ҳамон "чақилмас ёнғоқ" бўлиб қолмоқда.


ЖЧ-2006 саралаш босқичи. 3-тур.

Жанубий Корея – Ўзбекистон - 2:1

30.03.2005. Сеул. “World Cup” стадиони. 61000 томошабин.

Бош ҳакам: Талъат Нажим (Ливан)

Голлар: Ли Юнг Пё  55, Ли Донг Гук 62 - Александр Гейнрих 79.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Олег Пашинин, Алексей Николаев, Леонид Кошелев (Андрей Акопянц, 82), Сервер Жепаров, Владимир Маминов, Илдар Магдеев (Марат Бикмаев, 50), Александр Гейнрих, Анвар Солиев.

Бош мураббий: Юрген Гёде.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
30 мар 14:19:05
Azizbek
Яхши мураббий эди. Шу мураббийга имконият бериш керак эди. Шу мураббийдан кейин тузукрок мураббийга ёлчимадик
   
30 мар 20:16:10
Chelsi&Real1989
Birpasda 18 yil bo'libdi bu o'yinga.9-sinfda o'qirdik.Umuman olganda koreyslarga eng ko'p golni Genrix urgan ekan.Genrixday xujumchilarimiz xozir yo'q tarkibda.
   
30 мар 18:33:51
ANDIJON NAVBAHOR
Видеосини очмаяпдику хаммадами ёки битта мендами?
   
30 мар 18:27:30
ANDIJON NAVBAHOR
Видеоси кани бу уйинни видеосини корайлик?олег щацких йукмиди бу таркибда?
   
30 мар 14:37:13
Ўзбек футболининг муҳлиси
Нестеров ўша учрашувда дарвозада зўр турган, фақат оддий вазиятдан гол ўтказиб юборган
   
30 мар 14:14:45
Аслиддин
Уша таркибдан факат Нестеров хозир уйнавоткан экан.
   
30 мар 13:53:32
ZOKIRJON MAXMUDOV
Ўзи Кореяни бирор марта ётганмизми (Хиросима 1994 дан ташқари).
   
30 мар 13:41:39
Aristocrat 1985
.............. Muminov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Анвар Солиевдан бошка хамма урис буган битта узбек таркибда буган
Асрор Алиқуловчи
   
30 мар 13:34:34
.............. Muminov
Анвар Солиевдан бошка хамма урис буган битта узбек таркибда буган
   
30 мар 13:22:07
Xaqiyqat
Ха жуда аламли маглубият болганди Бу ойин есга тушди бир еслаб олдик Саша голни чиройли урган екан замахни тиндирибди лекин
-1   
30 мар 15:20:33
.
Kuchliy tarkib, lekin Soliyivdan boshqa hammasi o'ris, tatar. Abramov payitdayam yarmidan ko'pi o'rislede, biza kuchliy dib bilgan pahtakor 79dayam 95% o'rislede. Bu digani o'zbeladan kuchliy futbalist chiqmagan. Qosimov yana bir iktalani hisobga omasa. Balkiy e'ndi yoshla chiqar. Mana Shomurodiv chiqdiyu.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика