UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида

Ўзбекистонлик футболчи, "Пахтакор" тарбияланувчиси Аббос Файзуллаев эндиликда расман ЦСКА аъзоси ҳисобланади.

Сир эмаски, "армиячилар" сафида ўз вақтида бир неча нафар ҳамюртларимиз турли даврларда тўп тепишнган. Улардан бири таниқли футболимиз юлдузи, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Гейнрих сайтимизга Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтишига муносабат билдирди. 


- 2002 йил "Пахтакор" сафида порлаб чиққан Гейнрих бир йил ўтиб ЦСКАда пайдо бўлди. Янги йил совғасини қандай қабул қилгансиз? ЦСКАдан қандай хотиралар қолган?

- ЦСКАдаги вақтларимни улкан тажриба орттирганман. Бу давр катта футболга кириб келишимда муҳим ўрин тутган. Ўша вақтда жуда ёш эдим. Қандай клубга келиб қолганимни тўлиқ тушунмасдим. Шунинг учун бўлса керак, тажриба ва тезлик етарли бўлмаган. Керакли кучим ҳам йўқ эди. Семакнинг майдонда қандай ишлашини кўрардим. Вагнер, Карвалью билан машғулотларда бирга ишлаб, базада яшар эдик. Ярошик билан бир хонада истиқомат қилганмиз. 

- Аббос Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтиши қанчалик фойдали, деб ўйлайсиз? ЦСКА унинг учун трамполин бўлиши кимларга ва қандай омилларга боғлиқ?

- Аббос ЦСКАда ўзини кўрсатиши ва отилиб чиқиши кўп омилларга мос келиши керак. Тўғри унинг жуссаси кичкина. Кучи етарли эмас. Лекин биз юқори савияда ўйнаган кўплаб тезкор ва кичик футболчиларни биламиз. 

- Футболчи "Пахтакор" билан мавсум ўртасида хайрлашди ва Москва клубига бориб қўшилди. У вақтида қарор қабул қилдими ёки ҳали эрта эдими?

- Вақтлими ёки йўқ буни Аббос ҳал қилади. Агар у ўз кучига ишонса нима учун йўқ?

- Жаҳон чемпионати қуръаси бизга Эрон, Туркманистон, Гонгконг/Бутан каби жамоаларни тақдим қилди. Жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келдими? Терма жамоа ҳақида сизнинг фикрларингиз қизиқ?

- Ўша вақт аллақачон келди. Мухлислар кутиб қолишди, биз жаҳон чемпионатига чиқишга мажбурмиз. Жонимизни тикиб бўлса ҳам, чиқишимиз керак. Мухлислар олдида қарздормиз. Мен Жаҳон чемпионатига чиқа олмадим ва шу сабаб мухлислар олдида қарздорман. Барча футбол мухлисларига салом йўллайман ва барчага омад тилайман. Мен энди терма  жамоа мухлиси сифатида қўллаб-қувватлайман. Омад. 

- Бугунги кунда нималар билан бандсиз? Қайси жамоада фаолият олиб боряпсиз?

- Тез орада барчасини билиб оласиз. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика