"Сурхон" Ўзбекистон МТЖнинг гуруҳдаги рақиби билан ўйнайди
16 янв 2025 14:01
Янгиликлар
"Сурхон" Ўзбекистон МТЖнинг гуруҳдаги рақиби билан ўйнайди
Термизнинг "Сурхон" клуби Туркияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Клубнинг лицензиялаш ва халқаро бўлим мутахассиси Элёр Узаков музокаралар давомида Туркия йиғини учун бизга навбатдаги спарринг-рақиб билан келишувга эришди. 25 январь куни, Анталия шаҳрида КХДР терма жамоаси билан назорат учрашуви ўтказилади.
Биласиз, КХДР миллий термаси Ўзбекистон Миллий терма жамоа билан бирга бир гуруҳда Жаҳон Чемпионатига йўлланма учун ҳаракат қилмоқда. Шундан келиб чиқади, ҳам "Сурхон" учун, ҳам КХДР Миллий терма жамоа учун ушбу баҳс катта аҳамиятга эга.
Режага кўра, ушбу ўйин "Сурхон"нинг Youtube платформасида жонли эфирга узатилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Фикрлар