

Бугун иккала жамоа ўйинолди расмий машғулотни ўтказишди. Сурия терма жамоаси "Бунёдкор" академияси майдонида шуғулланди. Маълум бўлишича, терма жамоа асосий ҳужумчиси Омар Харбин Тошкентга келмаган.
"Ал Ҳилол" шарафини ҳимоя қилаётган 1994 йилда туғилган ҳужумчи 2017 йил Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилганди. У терма жамоа сафида 36та ўйин ўтказиб, 16та гол уришга эришган.



