UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  0 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  6 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  7 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  14 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  20 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади

Теглар :  СурияУммон
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги гуруҳдоши – Сурия терма жамоаси кеча, 1 июнь куни Уммонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Уммон пойтахти Мускат шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Учрашувнинг 56-дақиқасида уммонликлар ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Сурия вакиллари ҳисобни тенглаштирди.

Эртага, 4 июнь куни миллий терма жамоанинг гуруҳдаги рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногорияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги жамоа Австриядаги ўқув-машғулотлар йиғинини тугатиб, Подгорицага йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйиндан аввал Тошкентда Таиланд термаси билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин 6 июнь куни “Бунёдкор” стадионида, соат 20:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика