Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди

Aslanov Jasurbek
28 дек 2024, 19:06
Про лигани муваффақиятли якунлаб, Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган "Бухоро" таркибни кучайтирмоқда.

Сўнгги мавсум "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Сардор Қулматов фаолиятини "Бухоро"да давом эттиради. Бу ҳақда Бухоро клуби матбуот хизмати эълон қилди.

Қулматов якунланган мавсумда "Сўғдиёна" сафида барча турнирларда 17 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia