UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  1 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  5 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3

15 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди Янгиликлар

15 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди.

“Хоразм” — “Шўртан” 2:0 
09.03.2025
Бош ҳакам: 
Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Азамов, Ислом Азимов
Захира ҳаками: Маъмур Илҳомов
Назоратчи: Александр Попов
ВАР: Насибабону Тошмуҳаммедова
АВАР: Алишер Усмонов

Гол: Рустамжон Абдуҳамидов 39, 1:0, Мурод Бобожонов 90+6, 2:0

"Хоразм": 12. Сардор Қобулжонов, 44. Достон Турсунов, 15. Владимир Бубаня, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 88. Аброр Хўсинов, 9. Жасур Азимов ( 7. Темурбек Исмаилов, 68), 77. Суннатилла Абдуллажонов (6. Муҳриддин Пазилдинов,68), 94. Рустам Абдуҳамидов  (5. Дилшод Жўраев, 85) 11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 8. Ҳазрат Турсунқулов, 99. Шаҳром Самиев (10. Муродбек Бобожонов, 72)

Захира: 54. Адҳамжон Мусулмонов, 4. Фарруҳжон Иброҳимов,  20. Данила Ежов, 66. Илҳомжон Алижонов

"Шўртан": 1. Шоҳрухжон Эшбўтаев, 3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 6. Сирожиддин Қўзиев, 9. Шаҳзод Неъматжонов, 10. Темур Мамасидиқов, 14. Аброр Тошқўзиев (19. Нуриддин Ҳасанов,85), 15. Жўрабек Маннонов, 21. Муродхўжа Жабборов, 55. Азизбек Пирмуҳаммедов, 88. Аббосбек Эргашбоев (77. Асадбек Саитхонов,65) 99. Камрон Саидазимов (11. Далер Шарипов, 76)

Захира: 35. Шерзод Абдураимов, 5. Миркомил Абдураззоқов, 17. Жавоҳир Ҳасанов,  22. Сардор Садуллаев, 24. Дониёржон Нарзуллаев, 70. Миржалол Жумаев, 

Огоҳлантириш: Ҳумоюнмирзо Иминов ("Хоразм") 20, Шоҳжаҳон Султонмуродов ("Шўртан") 50


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунига етди.

90+6. ГОЛ. "Хоразм" қарши ҳужумда "Шўртан"ни жазолади. Мурод Бобожонов иккинчи гол муаллифига айланди. 

90+5. СЕЙВ. "Хоразм" посбони Сардор Қобулжонов жуда қийин вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолди. Ўйин қаҳрамони аниқ.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Рустам Абдуҳамидов ўрнига Дилшод Жўраев

85. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Аброр Тошқўзиев ўрнига Нуриддин Ҳасанов тушди.

80. Ғузорликлар иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келишмоқда. Ҳозирча Қобулжонов бунга йўл қўйгани йўқ.

76. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Камрон Саидазимов ўрнига Далер Шарипов тушди.


72. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Шаҳром Самиев ўрнига Мурод Бобожонов

71. Сардор Қобулжоновдан яна бир сейв. 

70. ЗАРБАА. Самиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

68. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Суннатилла Абдуллажонов ўрнига Муҳридин Пазилдинов, Жасур Азимов ўрнига Темур Исмаилов тушди

64. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Аббосбек Эргашбоев ўрнига Асадбек Саитхонов тушди. 

63. ЗАРБААА. Сирожиддин Қўзиевнинг бурама зарбасини Сардор Қубулжонов қайтарди. Кутилмаган зарба ва ажойиб сейв.

57. ЗАРБААА. "Шўртан"нинг ҳужумлари кескин тус ола бошлади. Мамасидиқов жарима майдончасига ёриб кирди ва Эргашбоевга тўпни узатди. Тўп йўлига Сардор Қобулжонов тўсиқ бўла олди. 

55. ЗАРБАА. Ғузорликларнинг аъзоси Азизбек Пирмуҳаммедовнинг зарбаси хавфли чиқди. 

50. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Шўртан" ҳимоячиси Шоҳжаҳон Султонмуродовга сариқ карточка кўрсатилди. 

48. ЗАРБАА. "Хоразм" учрашувда иккинчи голни уришга яқин келди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ЗАРБАА. Суннатилла Абдуллажонов чап қанотдан тезкор ҳаракатлар билан кириб бориб зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ташқи тарафдан тегди. 

39. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. "Хоразм"нинг юришлари ниҳоят гол билан якунланди. Рустамжон Абдуҳамидов жамоасининг мавсумдаги биринчи голига муаллифлик қилди. Аутдан ташлаб берилган тўпдан сўнг жарима майдончаси ичида Абдуҳамидов аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. 

31. "Хоразм"нинг жарима майдончаси томон узатмалари самарасиз якунланмоқда. 

25. Кичик устунлик мезбонларда. 

20. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Ҳумоюнмирзо Иминовга сариқ карточка кўрсатилди. 

17. Икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб қаршилик кўрсатмоқда. 

12. ЗАРБААА. Яна "Хоразм"дан жиддий юриш. Ҳазрат Турсунқуловнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

8. ЗАРБАА. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Суннатилла Абдуллажоновнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

5. Энди Тимур Мамасидиқовдан зарба. Ноаниқ. 

4. Ғузорликлар тўпни бурчакдан ўйинга киритди, "Хоразм" ҳимоячилари ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди.

3. "Шўртан" "Хоразм" дарвозаси томон ҳужум ташкил қилди, Неъматжоновнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. 

- Учрашувга старт берилди. Олим Тўйчибоев хуштаги янгради. "Хоразм" 15, "Шўртан" 7 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигада юришни бошлади. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 17:30да старт олади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика