UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  30 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" "Сурхон" билан нурсиз дуранг ўйнади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" "Сурхон" билан нурсиз дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасида 6-тур беллашувларига старт берилди.

Суперлига, 6-тур

14.04.2023

"Ёшлик" стадиони, Навоий

"Қизилқум" - "Сурхон" 0:0

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 6.Муродбек Раҳматов (30.Ислом Тошпўлатов, 78), 10.Исломбек Кенжабоев, 17.Жалолиддин Содиқов (7.Даврон Анваров, 78), 23.Шерали Жўраев (2.Авазхон Маматхўжаев, 70), 24.Ифеани Ифеани, 26.Виктор Мбаома (11.Жасур Холтўраев, 70), 75.Олег Толмасов (25.Азизбек Усмонов, 46), 87.Алишер Саноев.  

Захира: 22.Артём Макосин, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 79.Диёр Раҳматиллоев.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 15.Диёр Рамазонов (99.Комрон Сайдазимов, 65), 18.Сильванус Нимели, 19.Нуриддин Ҳасанов, 27.Асилбек Жумаев (77.Асадбек Каримов, 90+2), 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов (5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 87), 66.Беҳруз Шайдулов.

Захира: 35.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 86.Даврон Мерганов, 6.Артём Сокал, 16.Артём Филипосян, 22.Жавоҳир Жўраев, 25.Нодирбек Бобомуродов.

Огоҳлантиришлар: Камрон Саидазимов (79), Нуриддин Ҳасанов (81)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. "Сурхон" таркибида ўзгариш: Асилбек Жумаев ўрнига Асадбек Каримов майдонга тушди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Сурхон"да ўзгариш: Азизбек Пирмуҳаммадов Шоҳжаҳон Султонмуродов ўрнига ўйинга қўшилди.

85. Тўп жарима майдони ичида "Сурхон" футболчисининг қўлига тегди. Аммо ВАР билан суҳбатлашган ҳакам пенальти белгиламади.

81. Нуриддин Ҳасанов ҳам огоҳлантирилди.

79. Камрон Саидазимов огоҳлантирилди.

78. "Қизилқум" таркибида ўзгаришлар: Ислом Тошпўлатов ва Даврон Анваров майдонга туширилди. Муродбек Раҳматов ва Жалолиддин Содиқов захирага олинди.

75. ВАР вазиятни кўриб чиқди ва гол бекор қилинди. Офсайд бўлган экан.

74. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Асилбек Жумаев рақиб посбонидан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди!

70. "Қизилқум" таркибида ўзгаришлар: Мбаома ўрнига Жасур Холтўраев, Шерали Жўраев ўрнига Авазхон Мамтхўжаев майдонга тушди.

65. "Сурхон"да ўзгариш: Комрон Сайдазимов Диёр Рамазоновни алмаштирди.

59. Мбаома рақиб посбонининг қўлидан чиқиб кетган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

58. Жавоҳир Илёсов яна жамоасини голдан асраб қолди.

56. Султонмуродов бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади.

54. Раҳматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

51. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо хавф бартараф этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. "Қизилқум"да ўзгариш: Олег Толмасов ўрнига Азиз Усмонов майдонга туширилди.

Танаффус.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

37. Шерали Жўраевнинг узатмаси шерикларига аниқ етиб бормади.

34. Термизликлар чап қанотдан ҳужум ташкиллаштирди. Ваҳобов жарима майдонига узатилган тўпни қайтарди.

28. Шерали Жўраевнинг тўп узатишдаги қўпол хатосидан сўнг меҳмонлар ҳисобни очиши мумкин эди, Илёсов яна жонбозлик кўрсатди.

24. Мбаома қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

24. Ҳакамнинг қизил карточкасига майдонга тушиб қолган экан. "Сурхон" футболчиси унга йўқолган нарсасини тақдим этди.

22. Шербўтаевнинг навбатдаги уриниши ҳам ўхшамади.

21. Меҳмонлар хавфли қарши ҳужум ташкиллаштирди, Илёсов чаққонлик билан олдинга чиқиб, хавфни баратараф этди, шунга қарамай, "Сурхон" яқин масофадан стандарт ишлаб олди.

17. Асқаров ва жамоа посбони тўпни эгаллашда чалкашликка йўл қўйиши мумкин эди, аммо "Сурхон" ҳимоячиси таваккал қилмай, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

15. Мезбонларда навбатдаги ҳужум. Қанотдан узатилган тўп Мбаомага етиб келишига рақиб футболчилари имкон беришмади.

10. Ҳумоюн Шербўтаевнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

9. Жумаевга нисбатан қўполлик ишлатилди, ҳакам Ифеанини оғзаки равишда огоҳлантирди.

7. Меҳмонларнинг биратўла икки футболчиси Толмасовга нисбатан қўполлик ишлатди.

5. "Қизилқум" навбатдаги ҳужумини ташкил этди, аммо сурхондарёлик ҳимоячи эпчилроқ ҳаракат қилиб, Жўраевдан тўпни олиб қўйди.

2. Мезбонлар дастлабки юришданоқ бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо стандартни рақиб ҳимоячилари бартараф этди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Қизилқум" оқ-қизил, "Сурхон"футболчилари эса тўқ кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Учрашув 18:25 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика