UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  1 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Суперлига. Жанговар кечган учрашувда "Металлург" "Турон" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. Жанговар кечган учрашувда "Металлург" "Турон" билан дуранг ўйнади

"Металлург" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг қолдирилган 8-тур ўйини якунланди.

Суперлига. "Металлург" - "Турон" 1:1

Голлар: Ҳумоюн Муртозаев 76', Шаҳзод Нематжонов 78'

Ҳакамлар: Фарруҳ Янсупов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Никита Мустафин   

VAR ҳаками: Равшан Абдувоҳидов 

AVAR: Ҳусан Худойбердиев 

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров 

Комиссар: Бекзод Арипов

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 6.Ҳудойшукур Сатторов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бектемир Абдуманнонов (19.Эрган Исмоилов 85'), 11.Дамир Темиров (21.Абдужалил Маназаров 85'), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 17.Владислав Касминин, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23.Беҳруз Шодмонов, 25.Шаҳзод Нематжонов, 30.Иброҳим Ибрагимов.

Захира: 99. Владимир Вагин, 15.Риан Исламов, 20.Далер Шарипов, 33.Иван Йосович, 66.Иззатилло Пўлатов, 97.Муҳамадали Алиқулов.

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Марлен Чобанов, 10.Ҳумоюн Муртозаев (40. Абега Энянг Нгу 82'), 14.Ҳуршид Мухторов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 18.Абдуғани Камолов (34. Саидафзалхон Аҳроров), 19.Сардор Абдураимов, 45.Асадбек Саитхонов (11. Шоҳназар Норбеков), 55.Ҳушнудбек Авилов (2. Абдулазизхон Абдурашидов), 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захира: 1. Достонбек Тўхтабоев, 99. Ҳумоюншох Сайётов, 3. Абдувосидхон Абдурашидов, 9. Азизбек Ибрагимов, 43. Шоҳжаҳон Умаров.

Огоҳлантиришлар: Ҳуршид Мухторов 50', Марлен Чобанов 90+2'


90+5. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам навбатма-навбат ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ улардан наф чиқмаяпти ҳозирча.

80. Сўнгги дақиқалар янада "ёнади"!

Шаҳзод Неъматжонов ўзига келган тўпни дарвозага йўллади ва гол урди!

78. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бекободликлардан тезкор жавоб!

77. "Металлург" нима қилар оларкин энди...

Муртазоев ўзига узатилган тўпни қабул қилиб олиб "Металлург"нинг 4 ҳимоячисидан ўтиб дарвоза томон зарба берди ва гол урди!

76. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ҳумоюн Муртозаев ҳисобни очди!

75. Ўринбоевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

70. Абдурашидовнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп мезбонлар дарвозаси тўсинига тегиб қайтди.

66. Шодмонов тепган тўпни ҳимоячи дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди.

64. Темиров ошириб берган тўпни Абдуманнонов дарвозага йўллади, Давроновдан ажойиб сейв!!!

53. Абдуғани Камоловнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

48. Жарима зарбасидан тепилган тўпни дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга берилган зарбани эса "Турон" ҳимоячаси қайтарди! 

47. Ўринбоевнинг бўлимнинг дастлабки дақиқаларданоқ фаоллик кўрсатди ва жарима зарбаси ишлаб олди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+3. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

40. Ўйин ҳарорати анчагина юқори. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар уюштирмоқда.

38. Навбатдаги зарба Шаҳзод Нематжоновдан бўлди. Ушбу зарба ҳам ноаниқ.

36. Владислав Касминин дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

32. Акмал Ортиқов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, натижада тўп дарвозага кириб кетишига бир баҳя қолди, мезбон ҳимоячилар фаоллик кўрсатишди.

27. Тошмирзаев "Металлург" жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаганини маълум қилди.

16. Ўринбоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

15. Энди зарба бериш навбати меҳмонларда: Билолхон Тошмирзаевнинг дарвоза томон тепган тўпини Ортиқов қайтарди...

13. Забихилло Ўринбоевнинг узоқ масофадан йўллаган ажойиб зарбасини Давронов қайтариб юборди!

11. "Турон" футболчининг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини мезбон жамоа ҳимоячилари қайтариб юборди.

7. Аброрбек Тошқўзиев чап қанотдан олдинга юриш қилиб тўпни жарима майдончаси томон узатди, бироқ бу вазиятда ҳужумни якунловчи бекободлик футболчи топилмади.

5. Баҳснинг дастлабки дақиқалари ҳужумкор бошланган бўлса-да, ҳозир ўйин сал сокинлашди.

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика