Суперлига. Бугун Жиззахда Бақоев - Ашурматов тўқнашуви, "Сурхон" Қаршида меҳмон бўлади

Narzulla Saydullayev
21 сен 2020, 09:07
Бугун Coca Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтади.


Coca Cola Суперлига, 16-тур
“Сўғдиёна” - “Қўқон-1912”
21 сентябрь 2020 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Аҳмад Эргашев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 29 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 9 тасида қўқонликлар зафар қучишган, 13та баҳсда жиззахликларнинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 45-35, “Сўғдиёна” фойдасига.

Биринчи даврада Қўқонда ўтган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.





Coca Cola Суперлига, 16-тур
“Насаф” – “Сурхон”
21 сентябрь 2020 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Рустам Лутфуллин, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Ильин
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Зохид Акрамов

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 19 бор куч синашишган. Натижалар "аждарлар"нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 15та учрашувда қаршиликлар, 1та ўйинда эса термизликлар зафар қучишган. 3 учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 47:15, "Насаф" фойдасига.

Биринчи даврада Термизда ўтган баҳсда "Насаф" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia