UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  3 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  15 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2

Суперлига: Апрель ойининг энг яхшилари мукофотларини қабул қилишди Янгиликлар

Суперлига: Апрель ойининг энг яхшилари мукофотларини қабул қилишди

Ой бошида Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари, сардорлари ҳамда футбол мухлислари овоз бериш орқали аниқлаб борадиган “Ойнинг энг яхшилари” танловининг апрель ойи ғолибларини эълон қилган эдик.

Кечаги тур доираларида ғолиблар ўз совғаларини қабул қилиб олишди.

Энг чиройли гол муаллифи — Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”).

12-тур доирасида “Локомотив” – “Қизилқум” жамоаларининг учрашуви чоғида Григалашвили махсус соврин билан тақдирланди. Унинг жамоадошлари эса етакчи клубга қарши сафарда тўп суришларига қарамай, ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани бой берсаларда, дуранг натижани қайд этиб, Элгужанинг совринини “ювишди”.



Энг яхши дарвозабон — Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”).

Кеча Қўқонда “Бухоро”га қарши ўйин олдидан клуб раҳбарияти Ўткирни махсус соврин билан тантанали равишда тақдирлади. Ўткир учрашувда ҳам рақибларнинг бир неча хавфли вазиятларини бартараф этишга эришди, бироқ омад шу куни бухороликларга кулиб боққанди.


Энг яхши мураббий — Улуғбек Бақоев (“Бухоро”)

Қўқондаги ўйин Улуғбек учун икки карра қувончли келди. Учрашув бошида ўзига атлаган Ой лаураети совринини қабул қилиб олди, учрашув сўнггида эса шогирдларининг умумий совғасига сазовор бўлди. Омад бир келса келаверар экан.


Энг яхши футболчи — Арслонмурод Омонов (“Бухоро”)

Юқоридаги сўзларимиз Арслонмуродга ҳам тегишли. Ойнинг энг яхшиларига аталган совринни қўлга қабул қилсанг, сафарда рақиблар устидан зафар қучсанг, камига иккита голдан бирига муаллифлик қилиб, жамоадошларинг муваффақиятига ҳисса қўшсанг. Футболчига бундан ортиқ яна нима керак.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика