"Бухоро" футболчиси Қатар ёки Қозоғистонга кетиши мумкин

Narzulla Saydullayev
8 дек 2018, 12:10
"Бухоро" клуби ярим ҳимоячиси Арслонмурод Омонов кейинги йилни бошқа мамлакатда ўтказиши мумкин.

Бу ҳақда www.championat.asia Туркманистон футбол Федерацияси расмий сайтига таяниб хабар берди.

2018 йил охирида "Бухоро" билан шартномаси тугайдиган туркманистонлик футболчига хориж чемпионатларидан таклифлар бор. Улар орасида Қозоғистон ва Қатар клублари бор. Бу хабарни Омоновнинг ўзи ҳам тасдиқлади.

Футболчини "Ордабаси" клуби ўз сафида кўрмоқчи. Агар томонлар келишиб олишса, Арслонмурод янги мавсумни Қозоғистонда бошлайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia