Арслонмурод Омонов Туркманистон терма жамоаси сафида гол урди
14 дек 2018 16:35
Янгиликлар
Арслонмурод Омонов Туркманистон терма жамоаси сафида гол урди
Туркманистон терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Язгули Хожагелдиев бошчилигидаги Туркманистон терма жамоаси Анталиядаги дастлабки йиғинни якунлади. Бу ҳақда Туркманистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.
Осиё Кубогидаги гуруҳдошимиз куни кеча Эроннинг "Трактор Сози" клуби билан назорат учрашувини ўтказди. Унда қўшниларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғолиб жамоа сафида голларга Мурат Аннаев, Арслонмурод Омонов, Ата Гелдиев ва Дидар Дурдиев муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин доирасида Туркманистон бундан олдин Туркиянинг "Аланьяспор" клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Энди рақибимиз 18-30 декабрь куни яна Анталияда йиғин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар