

Месси ўз образини Аргентина футболи раҳбарияти билан боғлашни истамайди.
Лионелнинг атрофидагилар юридик хабарнома тайёрлашмоқда ва федерациядан футболчининг исми ҳамда суратларидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилишади. Бундай фойдаланиш Мессининг халқаро ҳомийлар билан муносабатларига путур етказиши мумкин.
Бундай қарорга келишга федерация атрофидаги молиявий жанжаллар ҳамда унинг аргентиналик юлдузнинг тижорий ҳамкорлари билан юзага келган зиддиятлари сабаб бўлган.



