UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Карло Анчелотти иштирокида матубот анжумани бўлиб ўтмоқда. Мураббий Каземиро ҳақида ҳам гапирмоқда  4 16:24"Жирона" Рейниерни "Реал"дан ижарага олди  0 16:14Трансфер ойнасида ким кўп даромад қилди?  0 16:04Про лига. 16-тур учрашувлари расмийлари  0 16:01"Аталанта" "Тоттенхэм" футболчисига қизиқмоқда  0 15:38АПЛ дебютанти бонуслар билан бирга 42 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  2 15:31Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” мусобақаси учун таркиби маълум  1 15:07Анчелотти Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"га трансферидан норози  2 14:44Обамеянг "Челси"га ўтишга рози, аммо лондонликлар "Барселона"га 30 млн евро тўламоқчи эмас  2 14:20"Бавария" Мусиала билан шартномани 2027 йилга қадар узайтирмоқчи  1 14:14Coca Cola Суперлигаси. 16-тур рамзий терма жамоаси  14 13:53Манба: Роналду тен Хагнинг ишидан норози, аммо "Манчестер Юнайтед"да қолишга тайёр  3 13:50Шерали Бабакулов: "Босқичма-босқич амалга оширган меҳнатларимиз самара бермоқда"  3 13:30Каземиро яқин кунларда "Манчестер Юнайтед"га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтади  5 13:07Милик Депайнинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, "Ювентус" учун захира варианти ҳисобланади  1

Олмалиқдаги супертўқнашувда "Навбаҳор" ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди Янгиликлар

Олмалиқдаги супертўқнашувда "Навбаҳор" ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК — "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.



АГМК — "Навбаҳор" 1:2

1 июль, 2022. Олмалиқ. АГМК стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Анвар Маражабов, Санжар Шоюсупов, Фаррух Янсупов

ВАР ҳаками: Асқар Нажафалиев

АВАР ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Жамшид Искандеров 11, - 0:1 (Жамшид Болтабоев). Шоҳруҳ Гадоев 48, - 1:1.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акром Комилов (31.Аҳмадулло Муқимжонов, 88), 5.Анзур Исмоилов, 15.Андрей Мишенко, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 88.Сиявуш Ҳақназарий (63.Алишер Жалилов, 83), 8.Абдулла Абдуллаев, 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 83), 10.Хуршид Ғиёсов, 22.Шоҳруҳ Гадоев (77.Нодир Абдураззоқов, 83), 27.Мартин Боакье (23.Александр Касьян, 88)

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 45.Жамолиддин Ҳикматов, 9.Зафар Полвонов,

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер (28.Станислав Андреев, 64), 6.Рустамжон Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Нурилло Тўхтасинов (7.Азимжон Аҳмедов, 64), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 77.Асадбек Собиржонов (17.Эҳсони Паншанбе, 68), 99.Андрей Сидоров (32.Зоран Марушич, 46)

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 11.Ислом Кенжабоев, 64.Музаффар Мўминов, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.

Огоҳлантиришлар: Абдулла Абдуллаев 31,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! АГМК - "Навбаҳор" 1:2



90+3. ЗАРБА! Зоран Марушичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

90+2. ЗАРБА! Алишер Жалиловнинг зарбсидан кейин Юсупов тўпни қайтарди

90. Иккинчи таймга ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди

90. АГМК ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга ўтмоқда...



88. Ўзгаришлар. АГМК. Комилов ва Боакье ўрнига Муқимжонов ва Касьян тушди

83. Ўзгаришлар. АГМК. Турсунов, Ҳақназарий ва Гадоев ўрнига Қосимов, Жалилов ва Абдураззоқов тушди

82. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЗОРАН МАРУШИЧ! 1:2. Ҳошимовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Марушич боши билан дарвозага йўллади! 





81. ЗАРБААААААААААА! Санжар Турсуновнинг зарбасидан кейин Юсупов тўпни ушлаб олди!

78. УХХХХ! АГМКнинг қарши ҳужуми, Гадоев ҳимоячилардан қочиб кетди, аммо тўп узатишда хатога йўл қўйди, акс ҳолда Комилов гол уриши мумкин эди! 

75. Хавфли вазият! "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми, аммо Искандеров зарба бера олмади! 

70. УХХХХ! Ғиёсовнинг тўп узатишга ўхшаган зарбаси Юсуповга насиб қилди

68. Ўзгариш. "Навбаҳор". Собиржонов ўрнига Паншанбе тушди

67. ЗАРБА! Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

64. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Цигер ва Тўхтасинов ўрнига Андреев ва Аҳмедов тушди

63. УХХХХХХХХХХХХ! ЗАРБААААААААААААА! Гадоевнинг ақлли пас ва Боакедан зарба, тўп устунга тегиб қайтди! Стадион "уххх" деди 

61. ЗАРБА! Гадоевнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди!

59. Хавфли вазият Ғиёсов жарима майдонига кириб борди ва тўпни шерикларига узатди, аммо лекин бироқ бу жойда АГМК вакиллари йўқ экан

53. Санжар Турсуновнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп "жонли девор"га тегиб қайтди.

48. ГОООООООООООООООООООЛ! Шоҳруҳ Гадоев! 1:1. Турсуновдан тўпни қабул қилиб олган Гадоев ҳисобни тенглаштирди! 






46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Ўзгариш. "Навбаҳор". Сидоров ўрнига Марушич тушди



45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1. Искандеровнинг шедевр голи "Навбаҳор"га ғалаба келтирмоқда

45+1. "Навбаҳор"нинг ҳужуми Асад Собиржоновнинг "қизоғончиқлиги" туфайли узилиб қолди

45. Биринчи бўлим 45 эмас 47 дақиқа давом этади деб "айтди" бош ҳакам

43. Биринчи таймда АГМК сафидаги энг фаол ва энг яхши футболчи бу Дилшодбек Аҳмадалиев бўлиб турибди.

38. Огоҳлантириш. Боян Цигер Гадоевни йиқитгани учун сариқ олди

37. ЗАРБАААА! АГМКнинг хавфли ҳужуми, Аҳмадалиев узатган тўп Ғиёсовга борди, у тўпни орқага оширди, Абдуллаевнинг кучли зарбаси дарвозага етиб бормади. "Рукааа" деб бақиришди АГМК вакиллари, ҳакам эса ЙЎҚ деди!

31. Огоҳлантириш. Абдулла Абдуллаев олдинга қочиб кетмоқчи бўлган Собиржоновни қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточкани қабул қилиб олди

30. АГМКнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ пас туфайли узириб қолган бир паллада "Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳ билан шартномани 2025 йилгача узайтирибди.

29. ЗАРБААААААА! Аҳмадалиев узатган тўпни Мишченко боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди, Ўткир Юсупов "ҳаммаси под контроль" деганча тўпни эгаллаб олди 

28. ЗАРБААА! Турсуновнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!

27. Боаке жарима тўпи ишлади, Голбан унга нисбатан қўпол ўйнади деб ҳисоблади Акобир Шукуруллаев



26. АГМК охирги дақиқаларда ташаббусга эга бўлмоқда ва кўпроқ ҳужум қилмоқда 

25. Қуйидаги расмга узоқ тикилиб турсангиз АГМК ҳимоячиси Сардор Раҳмоновни кўришингиз мумкин. Айтганча Раҳмонов дисквалификация туфайли бугун ўйнамаяпти 

 


20. ЗАРБА! Ғиёсовнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди 



18. ЗАРБААААААААААААААА! Собиржонов ҳозир чап томондан жарима майдонига кириб бориб тўп узатди, Раҳимов тўпни қайтариб юборди! 

17. Ҳисоб очилгач АГМК тўп назоратини ўз томонига олди ва ҳужум қилишга уринмоқда

11. ГОООООООООООООООООООЛ! ШЕДЕВР! Жамшид Болтабоевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Жамшид Искандеров тўпни Раҳимовнинг устидан ташлаб қўйди, ажойиб ва супер гол! 





10. Хавфли вазият. Турсуновнинг тўп узатиши Боакега эмас ҳимоячиларга насиб қилди

9. УХХХ! АГМКнинг ҳужуми, Аҳмадалиев узатган тўп хавфли чиқди, Искандеров ҳимояга қайтиб жамоасига ёрдам берди

7. Яна "Навбаҳор"нинг ҳужуми, жарима майдонига узатилган тўп Раҳимовнинг қўлларига бориб тушишдан бошча чора топа олмади

4. Бояги вазиятда Абдулла Абдуллаев кичик жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамини олди

2. ЗАРБААААААААААААА! Искандеров узатган тўпни Ашурматов яқин масофадан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди! Ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан 

1. Баҳсдаги илк бурчак тўпини меҳмонлар тепишади. Ҳошимов ишлаб олди "угл"ни.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! КЕТДИК! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

+32   
01 июл 19:31:05
Марко ван Бастен
Наабахорга мухим ўйинда Қўқонлик мухлислар номидан омад тилайман азалий орзу ОЧЛга чиқиш насиб қилсин.
+31   
01 июл 20:43:18
Chelsea fc Milan AC real.m fc
Golni ideyal tarzda urib qoʻydi. Mavsum goli boʻldiyov
+31   
01 июл 20:20:22
Хақиқат.
Нейтрал мухлис сифатида. Искандеров Шайтонга қўйиб зарба берганбек бўлди.
+30   
01 июл 21:53:34
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Qosimov 1:2 Babayan
+25   
01 июл 21:57:51
FIFA2021
ҳамма мақтайдиган Қосимовни ҳамма ёмон курадиган Бабаян мағлубиятга учратди,савола борми.....?
+25   
01 июл 20:56:39
Akhmedov 25
БЕК@ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 24.Давронбек Ҳошимов, 77.Асадбек Собиржонов, 99.Андрей Сидоров - Навбаҳор ҳам Пахтакор-2 бўлибдию. Пахтакорга тош отишарди Насафни футболчилари билан ўйнаяпди деб
Paxtakor Navbahordan 6laroq 6wa mavsumni 6zidayoq Nasafni kucli 6yincilarini 6ziniki qigan, siz sanab 6tkan 6yincilar esa qancadan qanca jamolarda 6ynab keliwdi. Farqni tuwunyabsizmi? 6wa mavsumda Paxtani kuci Nasafga yetmagan va kelasi mavsumda 6wa Nasafni eng yaxwi 6yincilarini 6ziniki qigan, bir jamoani kucsizlantirib 6zi yaxwi jamoa tuzgan. Farqni tuwundingiz deb 6ylayman
+24   
01 июл 22:11:20
Baxtiyorzoda
Otkir Yusupovga katta rahmat. Navbaxorni eng katta yutugi ularda Ozbekistonni bugungi kundagi eng kuchli darvozaboni bor
+23   
01 июл 20:57:49
NAVBAHOOOR
Мен айтандек майда пастлар б.н уртадан кириб гол урди. Канотдан хаво оркали узатиш услуби эскирганлигини курдик Яна бир бор. Жамшид -Месси!!!
+22   
01 июл 22:02:47
Тохир Бек
Галаба муборак НАМАНГАН Дарвозабон ярим жамоа баракалла Уткир
+22   
01 июл 21:52:32
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
G'alaba muborak Namanganli fanatdoshla Xudo xoxlasa bu yil Navbahorimiz chempion bo'ladi In Sha Alloh!!!
+22   
01 июл 21:50:22
Bektashev
Ўткир Юсупов зўр ўйнади бугун
+22   
01 июл 19:55:37
SULTONSAIDXON
КУЧЛИ ЖАМОА ҒАЛАБА ҚОЗОНСИН
НАВБАХОРГА ОМАД ОЛМАЛИҚДАН ЖАДВАПДА БИРИНЧИ ЎРИНДА ҚАЙТСИН ИЛОХИМ
+21   
01 июл 21:55:26
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Navbahor bugun ko'pchilik negativchilani ovozini o'chirdi. Bo'ldi o'yin tugadi uxlab damlaringni olaveringla endi)))
+21   
01 июл 21:08:01
Jonny
Миржалол ака, зуп сукдиз, гап йук, эртага мэм бупкетади! Узиззи асрен!
+19   
01 июл 21:00:00
туракургон футболи
Akhmedov 25 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor Navbahordan 6laroq 6wa mavsumni 6zidayoq Nasafni kucli 6yincilarini 6ziniki qigan, siz sanab 6tkan 6yincilar esa qancadan qanca jamolarda 6ynab keliwdi. Farqni tuwunyabsizmi? 6wa mavsumda Paxtani kuci Nasafga yetmagan va kelasi mavsumda 6wa Nasafni eng yaxwi 6yincilarini 6ziniki qigan, bir jamoani kucsizlantirib 6zi yaxwi jamoa tuzgan. Farqni tuwundingiz deb 6ylayman
Бир пайтлар 98-йили эди адашмасам,Навбахорни деярли тулик таркибини олгани эсида йук шекилли бу биродаримизни
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика