МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи

Khoja
24 сен 2025, 10:32
"Манчестер Юнайтед" қишда тажрибали дарвозабон билан шартнома тузиши мумкин.

Буни жамоа бош мураббийи Рубен Аморим истамоқда. "Қизил иблислар" "Милан" дарвозабони Майк Меньянни сотиб олиш йўлларини кўрин чиқмоқда. "Милан" ҳам асосий дарвозабонини қишда сотиб юбориши мумкин, чунки 30 ёшли дарвозабоннинг миланликлар билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади.

Эслатиб ўтамиз, МЮ ёзда 23 ёшли Сенне Ламменс билан шартнома имзолаганди. Бироқ ёш дарвозабон ҳали манчестерликлар сафида дебют қилмади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: skysport