"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди
24 сен 09:38
Янгиликлар
"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Юго Экитике Лига кубоги 32-раундининг 85-дақиқасида "Саутгемптон" дарвозасини ишғол қилганидан сўнг футболкасини ечиб, мухлислар билан нишонлади.
Қизиғи ҳужумчида аллақачон сариқ карточка бор эди. Натижада, Юго Экитике футболкасини ечгани учун иккинчи марта огоҳлантириш олди ва голдан бир дақиқа ўтиб майдондан четлатилди.
Учрашув якунланганидан сўнг ҳужумчи ушбу ҳолат бўйича барчадан узр сўраган. Юго Экитикенинг айтиши бўйича, ҳужумчи ўйинда сариқ олганини эсдан чиқариб қўйган ва шу сабабли футболкасини бемалол ечган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар