

Учрашувда мезбонлар рақибини йирик 5:0 ҳисобида таслим қилди. Шу тариқа "Бухоро" ўз тарихида илк маротаба "Навбаҳор" дарвозасини беш маротаба ишғол қилди. Бунга қадар бухороликларнинг "лочинлар" билан ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0 ҳисобида қайд этилган (2009 йил).
Бундан ташқари Александр Хомяков бошқарган икки жамоа "Андижон" ва "Бухоро" охирги икки учрашувда Наманган жамоаси дарвозасига 8 та тўп киритди.



