UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  0 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   8 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12

ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба Янгиликлар

ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба

Теглар :  ФИФ
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 жамоа иштирокида ўтказишга тайёр, дея хабар беради Ole.

Манбага кўра, ташкилот Жанубий Америка футбол конфедерациясининг (КОНМEБОЛ) жаҳон чемпионатини рекорд сонгача кенгайтириш таклифини қўллаб-қувватламоқда. Қайд этилишича, бу ҳолда турнир ҳар бирида тўртта жамоадан иборат 16 та гуруҳда ўтказилади. Энг яхши икки ўринни эгаллаган жамоа плей-офф босқичига йўл олади.

Ўйинлар Испания, Португалия, Марокаш, Аргентина, Парагвай ва Уругвайда ўтказилиши айтилмоқда. Жаҳон чемпионатининг учта гуруҳи тўлиқ Жанубий Америка давлатларида, қолган ўйинлар эса Европа ва Африкада бўлиб ўтади.

Аввалроқ ФИФА иштирокчилар майдонини 32 тадан 48 тагача кенгайтирган эди. 2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда 48 та миллий терма жамоа иштирокидаги биринчи мусобақа бўлади.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика