UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  0 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  5 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  8 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0

Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" (5:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Авваламбор Бухоро шаҳрига катта футбол қайтгани билан барча мухлисларни табриклайман. Бугун стадионда яхши муҳит ҳукмрон сурди, футболчиларимиз маза қилиб ҳаракат қилишди. Умуман олганда нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади. Бу ғалаба аввало футболчиларники. Йигитлар биринчи таймдаёқ вазифани бажариб қўйишди. Яна бир бор ҳаммани ғалаба билан табриклайман.

- "Андижон"да ишлаган пайтингиз "Навбаҳор" билан кўп бор тўқнаш келиб ғалаба қозонгансиз. Яъни бу жамоани яхши биласиз. Бугунги ғалаба сири "Навбаҳор"ни яхши билганингиздами ёки янги жамоага тез киришиб кетдингизми?

- Биз мураббийлар доим жамоаларни кузатиб борамиз. Бугунги ўйинга келсак, йигитларга қандай ҳаракат қилишни уқтиргандик ва ҳамма фикримизни тезда тушуниб етди. Биз ўйин бошидан охиригача яхши ўйин кўрсатишга ва эҳтиёткорликни йўқотмасликка ҳаракат қилдик. Яна қайтариб айтаман, бугунги ғалаба аввало футболчиларники.

- Бугунги баҳсда учта гол урган Доминик Бегич ҳақида фикрингиз? У "Бухоро"нинг "сеҳрли таёқчаси"ми?

- Бу саволга ҳозир жавоб бериш қийин. Бугун Бегич жамоага фойда келтирди. Унинг ҳаракатлари менга маъқул келди. Лекин Бегич ҳали кўп ўйинларда ёрдам бериши керак.

- Олдинда "Сўғдиёна"га қарши Кубок учрашуви кутмоқда. Бугунги ғалабадан кейин йигитлар ўзларини йўқотиб навбатдаги баҳсга тайёргарлик суст бўлиб қолмасмикин?

- Биз нимагадир эришдик деб айтишга ҳали эрта. Агар кетма-кет 3-4та баҳсда ғалаба қозонсак бу бошқа гап. Лекин ҳаммамиз тушуниб турибмиз, беш кундан сўнг яна бир жиддий ўйинни ўтказамиз. Кубок учрашуви қанчалик жиддий эканини ҳаммамиз биламиз. Менга айтинг-чи, "Бухоро" қачондир Кубок финалида ўйнаганми?

- Йўқ. Анча олдин ярим финалда ўйнаган.

- Демак, жиддий ишлашимизга ва ҳозирдан байрам қилмасликка асос бор. Аввал мақсадга эришайлик.

- Бугун Бегич - Табатадзе - Амонов триосини кўрдик ва улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Кейинги ўйинларда ҳам ушбу триони асосий таркибда кўрамизми?

- Биз рақибнинг ўйин услубидан келиб чиқиб учала футболчини асосий таркибда туширдик. Кейинги баҳсларда ҳам рақиб ўйин услубидан келиб чиққан ҳолда тактика тузамиз. 

- Клуб билан қанча муддатга шартнома туздингиз ва раҳбарият томонидан қандай вазифа қўйилди?

- Балки бу саволни ўтказиб юборармиз. Вазифа нима бўлиши мумкин, албатта биринчи навбатда жамоани Суперлигада олиб қолиш.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
20 сен 23:21:20
Ихтиёр
Бу мураббий билан камида 5 йиллик шартнома килиш керак бунаканги уйин кутмагандим молотдси насиб булса россиядан борсак хамма уйинга кирамиз
+3   
20 сен 23:08:37
Мирик с Бухары
Иншааллоҳ 25-сегтябрь да Бухорода аншлаг бўлади. Стадионни тўлдирамиз ва Аллоҳ хохласа финалга йўл оламиз. Жиззахлик дўстларимизни ҳам кутиб қоламиз. Спасибо вам Александр Андреевич, как и вы сказали, еще рано чтобы радоватся!
+2   
21 сен 00:06:57
Шухрат Эргашев
Хомяков азалдан яхши мураббий, бор имкониятдан фойдалади, дублёр булса хам натижа кила олади.
+2   
21 сен 00:00:02
Google User
Murabbiy bilan murabbiyni farqi borligini bugun Xomyakov isbotlab berdi. Bu murabbiy jamoani Superligada opqoladi, uni yo'qotmaslik kerak
+1   
21 сен 14:19:37
Baxrom Ramazanov
Bek buxoro fanati фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сугдиона -—-- Коч Бухоро келяпти
АВВАЛО БУХОРОмиз МУХЛИСЛАРИНИ ТАБРИКЛАЙМАН.БАРДАВОМ БУЛСИН.ЛЕКИН К,ОЧ КИМДИР КЕЛЯПТИ ДЕГАН ГАПЛАР КЕРАКМАС, НАСАФ ИШКИБОЗЛАРИ ШУ БАННЕРНИ ЕЗИБ ЧИКДИ, КЕЙИНГИ УЙИН 4 ТА УТКАЗИБ ЮТКАЗДИ, НИМА БУЛГАНДАЯМ ЖАМОАГА ОМАД ТИЛАЙЛИК, АРЗИЙДИГАНИ ФИНАЛГА ЧИКАДИ, БУНИ ЭСА ВАКТ КУРСАТАДИ.ОМАД.
+1   
21 сен 00:38:21
Xamidov
Buxoro xam Sugdiyona xam finalda uynamagan juda zur uyin buladi ochigi tan olaman super ligamiz ancha kuchaygan oldindan xech kim xisobni aytolmaydi
+1   
20 сен 23:46:04
Sodiq Nazarov
Бухоролик футбол мухлисларини йирик ғалаба бн табриклайман бардавом бўлсин ва ниҳоят Бухоро савияли мураббийга етишди Хомяков клубни суперлигада олиб қолади ва келаси мавсумдан барқарор жамоа тузади
   
24 сен 20:51:37
TOMJIQ_OLOT
Олға, БУХОРО! Фақат ғалаба!
   
21 сен 11:55:37
Бахтиёр Ашуров
Рафик Кадиров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Кимларгадир" Хомяковни кетказиш кк булган эхтимоли булганов. Чунки жамоа ичидаям мухит яхшимасга ухшаб колувди. У килишди бу килишди зур мураббийни тагига сув куйишди бу Андижонни энг катта хатоси булди!!!
Бўлиши мумкин. Ҳозир бунақа ишлар кўпайиб кетган!
   
21 сен 10:12:46
Рафик Кадиров
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳомияков қаерда бўлмасин дойим яхши ишлаган. Оҳирги ўйинларда Андижондан омад юз ўгирдими билмадим. Лекин шу пайтгача Ҳомияков қайси жамоада бўлмасин. Ҳаминқадар таркиб биланам яхши жамоа туза олган!
"Кимларгадир" Хомяковни кетказиш кк булган эхтимоли булганов. Чунки жамоа ичидаям мухит яхшимасга ухшаб колувди. У килишди бу килишди зур мураббийни тагига сув куйишди бу Андижонни энг катта хатоси булди!!!
   
21 сен 06:22:47
Бахтиёр Ашуров
Ҳомияков қаерда бўлмасин дойим яхши ишлаган. Оҳирги ўйинларда Андижондан омад юз ўгирдими билмадим. Лекин шу пайтгача Ҳомияков қайси жамоада бўлмасин. Ҳаминқадар таркиб биланам яхши жамоа туза олган!
   
20 сен 23:05:48
Bek buxoro fanati
Сугдиона -—-- Коч Бухоро келяпти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика