Сульшер МЮ учун қийин қуръа ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
27 фев 2021, 10:14
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигасининг 1/8 финалига ташланган қуръадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Қийин қуръалар анъанаси давом этади. Бу қарама-қаршилик Чемпионлар лигаси муҳитини беради, бу яхши. 

Ўйлайманки, жамоамиз бундай ўйинларга жиддий ёндошиши лозим. "Милан" айни пайтда кучайган ва улар ушбу мавсумда яхши ўйин намойиш этишмоқда. 

Ибрагимовичнинг қилаётган ишлари ақлга сиғмайди. Уни бу ерда ўйнаганини, оғир жароҳат олганини эслаймиз. У қайтди ва ажойиб ўйин кўрсатиб, "Милан"ни турнир жадвали юқорисига олиб чиқди", - деди Сульшер. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sky Sport