Сульшер жамоаси билан ярим финалга чиққанидан сўнг фикр билдирди

Aziz Tukhtamuradov
16 апр 2021, 08:40
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа лигасида "Гранада" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гранада" сизни "терлашга" мажбур қилади. Уларга қарши ўйинда яккакурашлар кўп бўлди, жамоа кўп ҳужумчи билан олдинга ўтади. Бундай вазиятда яхши ҳимояланиш керак. 

2:0, тўп ўтказиб юборилмади, бир неча футболчилар индивидуал яхши ҳаракат қилишди - биз якшанба кунги ўйин олдидан ўзимизга ишонамиз ("Бёрнли").

"Рома"нинг кўп ўйинини кўрмаганман. Улар "Аякс"га қарши иккита яхши ўйин ўтказишганлигини биламан. Барча итальян клубларидек яхши ҳимояланади. Ва албатта уларда исталган пайт хавф туғдира оладиган Эдин Жеко бор. 

Ярим финал ўйинларини сабрсизлик билан кутяпмиз. Олдинда ҳақиқий европача кураш. "Рома" бой тарихга эга жамоа. Авваллари биз Италия клубларига қарши яхши ўйнардик.

Финалга чиқишга умид қиламиз. Мавсум охирида соврин ютиш эса ажойиб бўларди", - деди Сульшер. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC