

Португалия клуби 22 ёшли футболчининг 50 фоиз спорт ҳуқуқи учун 10 милион евро тўлайди. "Барселона"да Тринкаунинг ярим ҳуқуқи бўлади ва битимга кўра қайтариш банди ҳам бор.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни ижара асосида "Вулверхэмптон"да ўтказди. Португалиялик жамоа таркибида 30та ўйинда 3та гол ва 1та ассист қайд этди.
Унинг "Барселона" билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



