

Кечадан жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилди ва тайёргарликни бошлаб юборди. Клуб олий лиганинг 27-тур доирасида ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади. Ҳозирда жиззахликлар ўйинга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Ўйин 29 октябрда “Сўғдиёна” марказий стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.
“Сўғдиёна” матбуоти хизмати



