"Сўғдиёна" ўз тарихида илк бор "Қўқон-1912"ни сафарда мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2015, 17:19
Бугун олий лиганинг 29-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Жиззах клуби водийда 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Шу тариқа, "Сўғдиёна" илк бор "Қўқон-1912" мезбонлик қилган ўйинда ғалабага эришди.

Бугунга қадар “Сўғдиёна” сафарда “Қўқон-1912”ни умуман мағлуб эта олмаганди. Водий клуби ўз уйида 6 марта ғалабага эришган ва иккита учрашувда дуранг қайд этилганди. Қўқонда ўтган охирги 5та ўйиннинг барчасида мезбонлар 3 очкога эга бўлишганди.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
05.11.2015 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 1:3
11.05.2002 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 1:0
12.09.2000 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 3:1
30.04.1999 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 2:1
21.06.1998 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 4:2
31.05.1995 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 1:0
27.04.1994 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 2:2
02.05.1993 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 0:0
27.05.1992 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 1:0

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia