UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  30 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

"Сўғдиёна" — АГМК учрашуви превьюси: Тарози палласи қайси жамоа томонига оғади? Янгиликлар

"Сўғдиёна" — АГМК учрашуви превьюси: Тарози палласи қайси жамоа томонига оғади?

Теглар :  "Сўғдиёна"АГМК
АГМК матбуот хизмати бугунги бўладиган "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан превьюни тақдим этди.

— Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин "Сўғдиёна" - АГМК ўртасидаги 22-учрашувга айланади. Қизиғи, қайд этилган натижалар кўрсаткичи тенг. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган ва худди шунча ютуқ "Сўғдиёна" ҳисобида ҳам бор. Қолган 5 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Ҳозирча мазкур жамоалар қарама-қаршилигида тарози палласи тенг турибди. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса жамоамиз фойдасида: 35-30.


Рақиб ҳақида

— Айни пайтда "Сўғдиёна" 27 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг юқори бешлигини якунлаб турибди. Жорий мавсум жиззахликлар 8 ғалаба, 3 дуранг ва 6 мағлубият қайд этишган. Жиззахда ўтган ўйинларда эса "Сўғдиёна" 2 мағлубият ва 1 дуранг ўйнаган. Қолган баҳсларда жиззахликлар ғалаба нашидасини суришган. Бақоев жамоаси ўз уйида "Пахтакор"га ютқазди ва "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этганди. Жорий мавсумдаги ўз уйидаги илк мағлубиятни эса жамоа Лушан бошчилигида "Сурхон"га қарши беллашувда тан олишга мажбур бўлганди.

Жиззахликлар ўз уйидаги 9 учрашувда рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол этишган. Шу билан биргаликда "Сўғдиёна" ўз уйидаги ўйинларда жами 10 маротаба тўп ўтказиб юборган. 

Жиззахликларнинг жорий мавсумдаги асосий футболчиси Шоҳруз Норхонов саналади. Норхонов ҳисобида 7та гол мавжуд ва бу борада футболчи жамоасининг тўпурари бўлиб турибди.

Биринчи даврани АГМКда ўтказган Жасур Ҳасанов ва ҳимоячи Шерзод Файзиев мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Сўғдиёна"да ўтказмоқда.


Тайёргарлик ҳақида

— Жамоамиз куни кеча Қибрайдаги асосий ўйингоҳда "Сўғдиёна"га қарши ўйинга тайёргарлик доирасидаги навбатдаги машғулотини ўтказди. Машғулотлар одатдагидек қизиқарли ва аъло кайфиятда ўтди. Павел Бугало дарвозабонларни махсус дастур асосида шуғуллантирган бўлса, Марат Ахмеров ва Хайрулла Каримов футболчиларни чигалёзди машғулотларини олиб боришди. Ҳикмат Эргашев ва Александр Волков Миржалол Қосимовга футболчиларга тактик қўлланмалар ҳамда ўйланган комбинацион жараённи ишлашда кўмаклашишди. Кеча эса Жиззахга етиб келган АГМК ўйин бўладиган стадионда учрашув олдидан ўзининг расмий машғулотини ўтказди.

"Пахтакор"га қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборган Зафар Полвонов тезроқ жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтиш учун алоҳида дастур асосида шуғулланмоқда. Шунингдек, кичик жароҳати боис умумий гуруҳдан четда қолган Бобур Юлдошев асосан енгил машғулотлар билан чекланди. Қайд этиш керакки, Бобур Юлдошев Жиззахдаги ўйинни сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Зафар Полвонов эса жароҳати туфайли мазкур беллашувда жамоамизга кўмаклаша олмайди.


Маълумот ўрнида: АГМК турнир жадвалида 16 очко тўплаб 11-ўринни банд этмоқда. Эҳтимолий ғалаба жамоамизни жадвалга икки поғонага тепага кўтарилиш имкониятини тақдим этиши мумкин.

Жиззахдаги ўйинни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ҳакам жорий мавсум ҳисобидан илк маротаба АГМК иштирокидаги баҳсда ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳс Жиззахдаги "Марказий" стадионда 27 август куни соат 19:15да бошланади.


Суперлига, 18-тур.

СЎҒДИЁНА – АГМК

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Тимур Галеев, Олим Тўйчибоев

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика