UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  7 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  31 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0

“Шўртан” олдига элитага қайтиш вазифаси қўйилди Янгиликлар

“Шўртан” олдига элитага қайтиш вазифаси қўйилди

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси яна кучлилар сафига қайтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Клуб матбуот хизматининг “СА”га хабар беришича, куни-кеча жамоанинг Қаршидаги офисида клуб раҳбарлари, ҳомийлар ва барча ишчи ходимлар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад жамоанинг ортда қолган мавсумдаги иштирокини тахлил қилиб, ундан тўғри хулоса чиқариб олиш эди.
Шунингдек йиғилишда “Шўртан”нинг яна аввалги қаддини ростлаш жоизлиги аълоҳида таъкидланди. Бу борада бош хомий “Шўртаннефтгаз” мавсум мобайнида молиявий муаммолар бўлмаслигини ҳам аълоҳида таъкидлади.

Клуб раҳбарияти ҳам ўз навбатида жамоанинг яна олий лигага қайтариш учун бор куч билан ишлашини айтиб ўтди.  Шу тариқа “Шўртан”нинг олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйилди.
Бўлиб ўтган йиғилишда бош мураббий масаласи ҳам кўриб чиқилди ва жорий йил клубни Мухтор Қурбонов бошқарадиган бўлди.
Бу бежиз эмас албатта. Боиси Қурбонов илгари футболчилик даврида ҳам “Шўртан” шарафини ҳимоя қилганди. Қолаверса мураббийлик чоғида ҳам жамоада ассисент сифатида фаолият юритган. Қисқаси “Шўртан” учун бегона эмас ва клубнинг холатидан хабардор.

Янги бош мураббийга кимлар ёрдам бериши ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Жамоа эса йиғинни 7 январдан бошлайдиган бўлди.  Айнан ушбу йиғин давомида таркибда ҳам ўзгаришлар қилинади.

Раҳбарият ва мураббийлар штаби ўзаро келишган холда, асосий таркибнинг ўзаги сақланиб қолинишига келишиб олинди. Шу боис имкон ўсиб келаётган ёш иқтидорли ўйинчилар билан бир қаторда маҳоратли футболчиларни ҳам жамоада олиб қолиш чоралари кўриб чиқилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика