UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  0 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  2 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  1 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  24 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  10 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  14 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз" Янгиликлар

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади.

Бугундан Тошкентда йиғинга киришган терма жамоамиз ихтиёрига легионерларимиз ҳам келиб қўшилмоқда. Италиянинг "Кальяри" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бўлажак ўйинлар олдидан фикрларини билдириб ўтди.


- Терма жамоа йиғини бошланди. Муҳим учрашувлар олдидан тайёргарлик қандай кетмоқда?


- Кайфият яхши. Расмий ўйинлар бошланмоқда. Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз. Барча тайёр.


- Рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз. Ўзингиз ҳам ушбу терма жамоаларга қарши кўп маротаба ўйнагансиз. Туркманистон терма жамоаси дарвозасига гол ҳам ургансиз.


- Иккала рақибга қарши ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз. Туркманистонга қарши сунъий майдонда ўйнаймиз. Терма жамоа йиғинидаги "Пахтакор" футболчилари билан сунъий майдон ҳақида гаплашдик. Майдон бўйича саволлар бор. Биринчи учрашувда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим.


- Клубдаги фаолиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз.


- Жамоамда ҳаммасида жойида. Секин асталик билан оптимал формага қайтмоқдаман.


- Мексикага қарши кечган учрашувда терма жамоа шифокорлари сизга сунъий майдонда ўйнамасликни маслаҳат берган эди. Туркманистонга қарши кечадиган учрашув жаҳон чемпионатига саралаш баҳси бўлгани учун майдонга тушасизми?


- Албатта. Туркманистонга қарши расмий ўйин кутиб турибди. Мексикага қарши эса ўртоқлик учрашуви эди ва шу сабаб таваккал қилмадик. Туркманистонга қарши майдонга тушаман.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика