Шоҳруҳ Гадоев: "Қароримни "Бухоро"даги мухлислар тўғри қабул қиладилар деб ўйлайман"
26 июл 2017 21:47
Янгиликлар
Шоҳруҳ Гадоев: "Қароримни "Бухоро"даги мухлислар тўғри қабул қиладилар деб ўйлайман"
"Бунёдкор"га қайтган Шоҳруҳ Гадоев таништирув маросимидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бунёдкор" сафига қайтганимдан хурсандман. Олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Насиб қилса, буларнинг барчасига эришишга ҳаракат қиламиз.
Таклифни қабул қилишдан олдин "Бухоро"даги мураббийлар билан маслаҳатлашдим. Улар билан келишган ҳолда "Бунёдкор" сафига келдим.
Тўғрисисни айтсам, бу таклифни ўзим ҳам кутмагандим. "Бухоро"даги мухлислар бу қароримни тўғри қабул қиладилар деб ўйлайман. Мураббийлар Улуғбек Бақоев, Бахтиёр Ашурматовларга ҳам мени қўйиб юборганлари учун раҳмат айтаман", - дейди Гадоев.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар