Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2025, 19:03
Англия терма жамоаси собиқ форварди Алан Ширер "Челси"нинг "Барселона" устидан ЧЛ ўйинидаги (3:0) ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

"Улар ишлашда давом этишмоқда. "Челси" бунга муносиб. "Аристократлар" ўйинларини яна мукаммал даражага етказишмоқда.

Мен бир неча марта офсайд тузоқларини кўрганман, лекин бу мутлақо ақлсизлик. Гўё майдонда тўртта манекен турган ва: "Қандай гол уришни хоҳлайсиз, йигитлар?" – деб тургандай. Баъзи пайтларда бунга ишониш қийин эди, "Челси"нинг ҳимояни қай даражада осон босиб ўтаётгани ва "Барса"нинг жуда ғалати ўйнаётгани ҳақида сўз тополмайман", – деди Ширер Amazon Prime эфирида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Amazon Prime