

2018 йилдан Италия клубида ўйнаётган футболчи "Шахтёр" билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Хабарларга кўра, Украина клуби бразилиялик учун 12 миллион евро атрофида тўлаган. Марлоннинг "Шахтёр"га таклиф этилишида бош ташаббускор у билан бирга "Сассуоло"да 3 йил ишлаган жамоанинг янги бош мураббийи Роберто Де Зербидир.
Марлон ўтган мавсум А Серия доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушди.
Қайд этиш керакки, Марлон олдин "Барселона Б"да ҳам ўйнаган, аммо асосий жамоага кира олмаган эди.




