Расман: "Реал" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади

Alisher
1 апр 2022, 18:57
Мадриднинг "Реал" клуби "Шахтёр" (Донецк) ҳимоячиси Винисиус Тобиас билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда "кончилар" расмий сайти хабар бермоқда.

18 ёшли бразилиялик футболчи "қаймоқранглилар" таркибида 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар ижара асосида ҳаракат қилади. "Реал"да футболчини 18 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи бор.

Тобиас "Шахтёр"га 2022 йилнинг январида Бразилиянинг "Интернасьонал" жамоасидан 6 миллион евро эвазига ўтган эди. Футболчи ҳали Украина жамоаси таркибида расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: shakhtar.com