UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  7

Шамшод Сариков: "Бу "Навбаҳор” “Пахтакор”дан қўрқадиган олдинги “Навбаҳор” эмас" Янгиликлар

Шамшод Сариков: "Бу "Навбаҳор” “Пахтакор”дан қўрқадиган олдинги “Навбаҳор” эмас"

Хабарингиз бор, 5 февраль куни ЎФА Азизбек Турғунбоев иши бўйича ўз қарорини эълон қилди.

Унга кўра “Навбаҳор” вингери энди ёзгача ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Бундан ташқари, “Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 1 йил муддатга футболдан четлатилди. “Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов, шунингдек, “Навбаҳор” вице-президенти Шамшод Сариковлар ҳам ЎФА қарорига биноан 6 ой муддатга футболдан четлатилишди. Биз юқоридаги масалалар борасида Шамшод Сариков билан боғланиб, ундан интервью олдик. Қуйида Шамшод Эргашовичнинг фикрлари билан танишасиз.

“Навбаҳор” мухлислари нафақат клубнинг, балки клуб ходимларининг ҳам тақдирига бефарқ эмасликларига яна бир бор амин бўлдим. ЎФАнинг 5 февралдаги қароридан сўнг, наманганлик мухлислар тинимсиз қўнғироқлар қилиб, ҳол-аҳвол сўрашмоқда. Керак бўлса, ижтимоий тармоқларда мен билан боғланиб, “Ака, биз сиз биланмиз”, деб далда бериб, қўллаб-қувватлаб туришибди. Барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Хабарларга келадиган бўлсак, ЎФАнинг қарорини биз албатта ҳурмат қилишимиз лозим. Қарорни тўғри деб қабул қилдим.

Тан олишимиз керак, регламентни бузиш каби хатоликлар бўлган. Умид Аҳмаджонов тўғри йўлдан кетмоқда. Бундай ишлар учун кескин чоралар кўришни тўғри қарор деб биламан ва шундай оқилона чоралардан сўнг футболда ўсиш ва ривожланиш бўлади. Энди бундай ҳолатларни такрорламаслик учун клубдаги баъзи ходимларни алмаштирамиз ва малакаларини оширамиз.



Азизбек Турғунбоев ҳақидаги бугунги гаплардан сўнг бир нарсани айтиб қўйишим керак. Турғунбоев “Навбаҳор” учун охиригача туриб берди. Мухлислардан илтимосим, футболчини айбламасдан, уни қўллаб-қувватлаб туришга чақириб қоламан. Турғунбоев ҳақиқий Наманган фарзанди эканлигини, “Навбаҳор”ни яхши кўришини ва мухлисларни ҳурмат қилишини ҳаммамизга кўрсатиб берди. Бу ерда ҳеч қанақасига Азизбекни айби бор, деб ўйламайман.

Футболчи балки хато қилгандир, лекин уни хато қилишга мажбур қилишган. Баъзи мухлислар хавотирга тушиб қолишмоқда. Шуни таъкидламоқчиманки, “Навбаҳор”нинг орқасида фақат Сариков деган инсон эмас, унинг Наманган халқидек жонкуяр миллионлаб мухлислари турибди.

Энди мен вақтинча футболдан узоқда бўламан. Лекин бир нарсани ваъда қиламан. Насиб қилса яқин кунларда “Навбаҳор” 4 та супертрансферларни амалга оширади. Бу борадаги ишларни бошлаб қўйган эдик, яқинда эълон қилинади. Ушбу трансферларга мен ўзим бош-қош бўлмасам ҳам, мен ишонган ходимлар бу ишларни охиригача етказиб қўйишларига ишонаман.



Клубдаги ривожланиш асло тўхтаб қолмайди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳам ёмон эмас, лекин чемпионлик йўлида таркиб яна кучайтирилади. Клуб ўз олдига қилинадиган ишлар бўйича узоқ йиллик режа тузган ва ушбу режа асосида ишлар амалга оширилади. Энди “Навбаҳор” олдингидек бўлмайди. Бундан кейин биз футболчилар билан узоқ муддатли шартномалар имзолаймиз, янги юлдузларни кашф этамиз ва ушбу юлдузлар Европа майдонларида тўп суришади. “Навбаҳор” ҳар томонлама профессионал клубга айлантирилади. Биз изланишдан тўхтамаймиз ва албатта ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Азизбек Турғунбоев ҳақида яна икки оғиз. Мухлислардан турли хил миш-мишларга ишонмасликларини, Азизбек ундай экан, Азизбек бундай экан, деган гапларни гапирмасликларини сўраб қоламан. Чунки Азизбек яна қайтараман, ҳақиқий марднинг ишини қилди. “Навбаҳор” учун охиригача туриб берди. Бундан кейин ҳам туриб беради. Биз ҳам Турғунбоев учун ҳар доим туриб берамиз. Ҳозир футболчига фақат ва фақат мухлисларнинг далдаси керак. Биз жамоамизнинг ҳар бир футболчисини хурмат қиламиз ва бу каби оғир ҳолларда уларни ёлғизлатиб қўймаймиз.

“Навбаҳор” бу “Пахтакор”дан қўрқадиган олдинги “Навбаҳор” эмас. Бундан кейин ҳам “Навбаҳор”, Сариковсиз ҳам “Пахтакор” ва бошқа Суперлига клублари билан бўладиган ҳар қандай муаммоларни ўзи ҳал қила олади. Жамоа шу ва шунга ўхшаш ишларда асло бўш келмайди. Бизнинг жамоа ҳар доим юқори мақсадлар учун курашишда давом этади.

Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика