UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  25 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  35 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18

“Севинч” ПФКнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

“Севинч” ПФКнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўз тарихида ўн иккинчи Ўзбекистон чемпионлигини, тўққиз карра Ўзбекистон кубогини қўлга киритган “Севинч” жамоасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросими “Геолог” маданий ва спорт соғломлаштириш мажмуаси ҳудудидаги “Дельфин” ресторанида ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида “Севинч” профессионал футбол клуби президенти, “Шўртан газ кимё мажмуаси” маъсулияти чекланган жамияти директори О.Ш.Темиров ва бош ҳомий ташкилотининг раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг аёллар футболи бўйича координатори А.Б.Файзиев, вилоят ҳокимлиги вакиллари, “Насаф” ПФК, “Шўртан” ПФК ҳамда “Машъал” ПФК раҳбарлари, шунингдек бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишди.

Тақдирлаш маросимида клуб президенти О.Ш.Темиров сўзга чиқиб, “Севинч” жамоасининг бу йилги мавсумда қўлга киритган ютуқлари билан самимий муборакбод этди.

Тақдирлаш маросимида футболчиларга ва мураббийларга чемпионлик олтин медаллари ва Ўзбекистон аёллар футболи асосациясининг 1-даражали дипломи тантанали равишда топширилди.



Еттита номинация бўйича ғолибларга махсус ёрлиқлар ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

“Севинч” жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги “Йил кашфиёти” номинациясига – Мафтуна Шойимова, “Энг ёш ҳужумчи” номинациясига – Малика Бурханова, “Энг яхши дарвозабон” номинациясига – Ольга Кахарова, “Энг яхши ҳимоячи” номинациясига – Камола Рискиева, “Энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясига – Феруза Турдибоева, “Энг кўп майдонга тушган ўйинчи” номинациясига – Зумрат Назарова ва “Энг яхши тўпурари” номинациясига жамоа сардори ва ҳужумчиси – Зебо Жўраевалар сазовор бўлишди.

Тантанали маросимда “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш.С.Ярулин, “Шўртан” ПФК бош директори Ш.М.Намозов, “Машъал” ПФК спорт директори А.Р.Юмангуловлар “Севинч” жамоасини бу йилги ютуқлари билан самимий табриклашиб, клуб номидан эсдалик совғаларини топширишди.

Маросимда “Севинч” профессионал футбол клуби менеджери Н.Н.Халилов ва жамоамиз бош мураббийи В.Н.Ханлар бош ҳомий – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига клубимиз номидан ташаккурномалар топширишди.

Тақдирлаш маросими кўтаринки кайфиятда – хурсандчилик ва ўйин-кулгу билан бўлиб ўтди.


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика