UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  5 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  35 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  3 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  4 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  17 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  14 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

"Севилья" Депайни кўндирмоқчи Янгиликлар

"Севилья" Депайни кўндирмоқчи

"Севилья" спорт директори футболчи Мемфис Депайни жамоага келишга кўндиришга умид қилмоқда.

Клуб нидерландиялик футболчини январь ойидаёқ ўз таркибига қўшиб олмоқчи. “Севилья” “Барса” форвардини жамоа ҳужумига жон киритадиган муносиб номзод, деб билмоқда. Чунки жамоа қуйи лигаларга тушириб юборадиган сўнгги поғоналардан чиқиб кетмоқчи. Жамоа Ла Лиганинг сўнгги учлигидан ўрин олган ва ортда қолган 14 турда атиги 13 та гол урди.

Ҳозирда Нидерландия термаси сафида бор эътиборини Жаҳон Чемпионатига қаратаётган Депай “кўк-анорранглилар” таркибида Роберт Левандовски, Усман Дэмбеле, Ансу Фати, Рафинья ва Ферран Торреслар орасида 5-танлов ҳужумчиси бўлиб қолмоқда.

Собиқ “Лион” ва “Манчестер Юнайтед” футболчисининг Каталония клуби билан шартномаси ушбу мавсум сўнггида тугайди. “Севилья” амалдаги жамоаси футболчини молиявий муаммолар пайтида текинга қўйиб юборишига умид қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика