"Севилья" "Барселона"нинг икки футболчисига таклиф билан чиқди

Mirjalol Normatov
31 июл 2018, 23:36
"Севилья" яқин орада "Барселона"нинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

"Sport.es" хабарига кўра, андалузияликлар "Барса" ҳимоячиси Алейш Видаль ва ҳужумчи Мунир Эл-Хаддодийга таклиф билан чиққан. Томонлар келишувга эришган бўлиши мумкин. Чунки клуб ушбу футболчиларни сотувга қўйганди.

Яқин кунларда трансферлар амалга ошгани расман эълон қилиниши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sport.es