Серхио Рамос ПСЖда қолиш учун маоши камайишига рози бўлиши керак

Omonjon To`xtamirzayev
31 мар 2023, 13:36
Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос кейинги мавсум ҳам ПСЖда қолишни истаса, маоши кескин камайишига рози бўлишига тўғри келади.

Париж клуби молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаслик учун маошларга сарфланаётган суммани камайтириш ниятида. Шу сабаб ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган тажрибали ҳимоячига ҳозирги шартлар билан янги битим таклиф қила олмайди. Ҳозир Рамос ойига 800 минг евродан сал камроқ ишлаб топади.

Ўз навбатида, Саудия Арабистонининг "Ал Хилол" клуби жаҳон чемпионини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca