UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  8 20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:40"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  11 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  17 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  11

Сервер Жепаров: "Пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?"

Ҳозиргина Жанубий Корея К-лигасининг 11-тури доирасидаги бир нечта учрашув якунланди.
Терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп тепаётган “Сеонгнам” клуби ўз майдонида чемпионат пешқадами “Поханг Стилерс”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қувонарлиси, ўйиндаги ҳисобни айнан ҳамюртимиз очди. Сервер 17-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини голга айлантирди. Жепаров бугунги учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Аввалги бош мураббий Парк Жонг Хван клубдан ҳайдалганидан сўнг терма жамоамиз сардорининг бағрига шамол теккан кўринади.

11-турдан кейин “Сеонгнам” 12 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. Сеонгнамликлар 12-тур учрашувини 11 май куни сафарда “Сеул”га қарши ўтказишади. Демак, Жепаров ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Дарвоқе, 11-турнинг ҳозиргина якунига етган икки учрашувида кучли учликда бораётган жамоалар қимматли очколардан маҳрум бўлишди. Иккинчи поғонани эгаллаб турган “Чонбук Моторс” меҳмонда “Сувон Блуингз” клубига 0:1 хисобида имкониятни бой берди. Учинчи ўринни эгаллаб турган “Жеджу Юнайтед” эса “Улсан Хюндай” майдонидан дуранг (1:1) билан қайтди.

Ўйин якунланганидан сўнг Сервер сайтимизга блиц интервью берди:


“Бугунги учрашувда гол киритганим яхши бўлди. Бу кейинги ўйинларда ўзимга бўлган ишончни янада оширади. Шунингдек, бош мураббийга ҳам бугунги ўйинда менга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, мавсумнинг қолган қисми мен ва жамоам учун муваффақиятли давом этади.

Кейинги турда “Сеул” меҳмони бўламиз. Шахсан мен бу учрашувни орзиқиб кутяпман. Чунки, айнан шу жамоа таркибида Корея чемпиони бўлганман. Қизиқ, пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?”, - деди Жепаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика