UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Сергей Арсланов: "Нимелига Суперлиганинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Нимелига Суперлиганинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда"

"Сурхон" - "Сўғдиёна" учрашувидан (1:0) сўнг мезбонлар устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

"Ўйин қийин ва асабий ўтди, бунинг устига баҳс якунида ўйинга 14 дақиқа қўшиб берилди. Жисмоний ва руҳий томондан кўп куч сарфладик. Агар таймлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи бўлимда кўпроқ тўпсиз ҳаракат қилиб, ҳимояга кўпроқ эътибор бердик, иккинчи таймда эса рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйин нега қийин ўтди? Биринчидан, рақиб яхши ҳаракат қилди, иккинчидан, ўйинлар орасидаги фарқ катталиги ўз таъсирини кўрсатди" - дейди Сергей Арсланов.

- Нега Нимели ўйинга қўшилиб кета олмади?

- Биринчи бўлимда у роса қийналди. Ҳар доим ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳужумчилар тўпни сақлаши, тўпга чиқиши ҳақида гапирамиз. У шундай ҳаракат қилишга уринди, аммо рақиб бунга имкон бермади. Иккинчи бўлимда эса унга вазиятлар етишмаган бўлсада, Нимели ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғловчи вазифасини бажариб берди. Айнан у туфайли ҳимоядан чиқиб, хавфли вазиятлар ярата бошладик. Ҳа, у чарчаб қолди. Майдонга иккинчи ҳужумчи тушиши ўйинимизни кучайтира олди. Уларнинг бири тўпни сақлаган бўлса, иккинчиси рақибни алдашга ҳаракат қилди. 20 кундан сўнг расмий баҳсда майдонга тушиш нафақат футболчиларга, балки мураббийларга ҳам қийин.

- Нимелига қизиқиш катта. Айниқса "Навбаҳор"дан...

- Нимели чемпионатимизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири саналади. Топ клублар унга ҳақиқатдан ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Улар раҳбариятимизга мурожаат қилиб, бу борада музокара ўтказишлари мумкин.

- "Сурхон"нинг трансфер шорт листида кимлар бор?

- Ҳозир уларни саралаб, ўйинимизга мос келишини кўриб чиқяпмиз.

- "Сурхон" легионер олмоқчими ёки маҳаллий футболчи?

- Клубимиз биринчи навбатда ёшларга эътибор қаратади. Кейин эса турли ёшлардаги терма жамоа вакилларини олиб келишга интиламиз. Сўнгги вариант - легионер. Айни дамда легионерлар бўйича барча позицияларимиз банд. Шу сабабли улар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика